Latest news

20:10ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  73 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   254 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  20 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор”да ғалаба ва мағлубият News

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор”да ғалаба ва мағлубият

Мусобақанинг учинчи кунида тарбияланувчиларимиз битта ғалаба ва битта мағлубият қайд этишди.

“Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 ва 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Малайзия пойтхти Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган “SuperMokh Cup 2015” мусобақасининг учинчи кун учрашувларида иштирок этишди.

Даставвал маҳаллий вақт билан соат 09:00да (Тошкентда 06:00 бўлади) Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги 2002 йилда туғилган футболчиларимиз Испаниянинг “Райо Валлекано” жамоаси аъзолари билан куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳсда европаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 9 декабрь
“С” гуруҳи. 3-тур
09:00. “Шоҳ Алам” стадиони
“РАЙО ВАЛЛЕКАНО” (Испания) – “БУНЁДКОР” 2:0 (0:0)
Голлар
: Франсиско Лопес, Алберто Родригес
“Бунёдкор” таркиби: 25.Мўминмирзо Қодиров, 3.Любомир Бондаренко, 6.Аброрбек Нейматов, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев, , 9.Абдурауф Бўриев (С), 4.Диёрбек Раҳимқулов, 18.Собир Норбоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов10.Шоҳжаҳон Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Глеб Харин, 2.Абдул-Азиз Юсупов, 17.Жасурбек Абдулеков, 5.Аббосбек Аширалиев, 6.Жўрабек Рихсибоев, 19.Фарруҳбек Хожибеков

Соат 10:20да эса Фурқат Самегов ва Алишер Иброҳимов устозлигидаги 2003 йилда туғилган тарбияланувчиларимиз маҳаллий “Тунас афсонаси” жамоаси билан беллашишди. Ушбу учрашув сўнгги сонияларгача шиддатли ва ҳужумкор руҳда ўтди. Учрашувнинг асосий вақти сўнгги сонияларида Умарали Раҳмоналиев томонидан киритилган гол “Бунёдкор-2003”га ғалаба келтирди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12. 9 декабрь
“А” гуруҳи. 3-тур
10:20. “Майбанк” футбол академияси. “В” майдони
“ТУНАС АФСОНАСИ” (Малайзия) – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:0)
Гол:
Умарали Раҳмоналиев
“Бунёдкор” таркиби: 1.Хумоюншох Сайётов (С), 3.Зуфаржон Абдубаннопов, 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 6.Хусан Мўминов, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 11.Константин Усов, 13.Усмонжон Равшанов
Захирадан майдонга тушганлар: 9.Саидмурод Каримов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 15.Ўткирбек Раҳимов, 17.Диёрбек Одилжонов, 2.Усмонали Абдукаримов, 18.Умарали Раҳмоналиев, 20.Ойбек Шомуродов

Ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиларининг “SuperMokh Sup 2015” мусобақасидаги 3-кун суратларини томоша қилишингиз мумкин.

П.С.Гуруҳлардаги вазият ҳақида ҳамма учрашувлар якунланиб олгач, кейинроқ алоҳида маълум берамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика