Latest news

15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  3 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  2 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  7 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  4 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  14 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  5 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  2

Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти News

Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳаками Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) Суперлиганинг 23-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятларни кўриб чиқди.

"Андижон" - ОКМК

Ҳакам тўғри қарор қабул қилиб, "Андижон" дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатилганини қайд этди. ОКМК ҳужумчиси қўлида тўп билан ҳавода турган дарвозабонга тегиб кетди. Тўғри қарор - ҳужумда қоида бузилиши.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Андижон" - ОКМК

ОКМК ўйинчиси тўпни дарвозабондан ўтказди, шундан сўнг "Андижон" ҳимоячиси билан минимал тўқнашув юз берди, аммо бу ҳужумчи футболчининг кейинги ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Фикримизча, ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Қўқон-1912" - "Бунёдкор"

"Бунёдкор" ҳимоячиси тўпга ўйнамоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида хатога йўл қўйди. "Қўқон-1912" ҳужумчиси тўпга биринчи етиб борди, ҳимоячи эса рақибининг оёғини "тепиб юборди". Ҳакам мураккаб вазиятда хатога йўл қўйди, чунки ҳаракатда ким биринчи бўлиб тўпга тегаётганини кўриш жуда қийин эди. Бироқ ВАР тўғри аралашиб, ҳакамни видеотакрорни кўришга чақирди. Тўғри қарор - интизомий чоралар қўлламасдан пенальти белгилаш.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Пахтакор" - "Сурхон"

Назаримизда, ҳакам пенальти белгилашда хатога йўл қўйди. "Сурхон" жамоаси ўйинчиси тўп томон эмас, балки рақиб томонга оёғини қўйиб, тўқнашув ташаббускори бўлди. ВАР текширувидан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди, чунки 7-рақамли футболчи тўп узатилган пайтда ҳимоячиларга нисбатан дарвоза чизиғига яқинроқ жойлашганди. Тўғри қарор – эркин зарба белгилаш.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Динамо" - "Шўртан"

"Шўртон" ўйинчиси зарбани тўсишга уринди, бироқ "Динамо" ҳужумчиси дарвозага зарба берганидан сўнг, у бепарволик билан қоидани бузди: яккакураш оқибатларини ҳисобга олмасдан, ортдан рақибининг оёғига зарба берди. Тўғри қарор – 11 метрлик жарима зарбаси ҳамда қўпол ўйин учун сариқ карточка.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Машъал" - "Бухоро"

"Бухоро" жамоаси ўйинчиси позиция учун курашаётганда қўлини рақиб олдига чиқарди ва тирсаги билан рақибнинг юзига тегиб кетди. Бунда атайин зарба бериш ёки ортиқча куч ишлатиш кузатилмайди. Бизнингча, бу вазиятда ҳакам қоидабузарга сариқ карточка кўрсатиб, жарима зарбаси белгилаши лозим эди. ВАР тизими эса ноўрин аралашган. Ҳакам ўйинчига қизил карточка кўрсатиб, хатога йўл қўйди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


Шу тариқа, Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар иккита жиддий хатога йўл қўйишди.

Rating: +1   

Comments

   
04 oct 14:30:24
TOMJIQ_OLOT
Манипуляцияга берилмайлик, жамоамизни қўллайлик. Янги мураббийга адолатли баҳо бериш учун вақт керак. Холис ва мард бўлайлик азизлар! Миллий терма жамоа – ҳаммамизнинг жамоамиз, фақат ўз шахсий манфаатини ўйлайдиган чаласавод "журналистлар"нинг хусусий клуби эмас бу!
   
04 oct 14:10:57
TOMJIQ_OLOT
Сўнгги пайтларда миллий терма жамоамизга янги бош мураббий тайинлангани атрофида турли хил муносабатлар билдирилмоқда. Афсуски, айримлар олдинги мураббийга бўлган шахсий муносабатлари сабабли жамоатчиликда янги мураббийга нисбатан салбий кайфият уйғотишга уринишмоқда.

Бу – оддий танқид эмас, балки МАНИПУЛЯЦИЯ:
– фақат салбий жиҳатларни кўрсатиш;
– қиёслаш орқали янги мураббийни қадрсизлантириш;
– Ҳақиқий маълумотсиз шубҳа уйғотиш.

Биз бундай ёндашувларга берилмаслигимиз керак. Миллий жамоа – ҳаммамизнинг жамоамиз. Ҳар қандай мураббий ҳам аввало шу юрт шарафи учун меҳнат қилади.
   
04 oct 13:39:37
Guj Gik
Bu taxlilarni foydasi bormikin nima keragi bor
-1   
04 oct 14:25:59
salom salom
EXPERT TAHLII QOYILMAQOM TARZDA
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика