Latest news

15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  2 15:01Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  24 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  24 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  5 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  4 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  42 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  7 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  51 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  61 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  20

Суперлиганинг 2-турдаги ҳакамлик қарорлари таҳлили. Хатолар жуда кўп! Россиялик собиқ ҳакамнинг навбатдаги хулосалари News

Суперлиганинг 2-турдаги ҳакамлик қарорлари таҳлили. Хатолар жуда кўп! Россиялик собиқ ҳакамнинг навбатдаги хулосалари

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!») Суперлиганинг 2-тур баҳсларидаги энг баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

«Сўғдиёна» - «Олимпик»

ВИДЕО

Узатмадан кейин тўп учун икки ўйинчи курашмоқда. Ҳужумчи юқори қаватдаги курашда ғалаба қозонди, тўпга бош билан ўйнади, кейин эса тўп пастга тушгач, унчалик катта бўлган масофада тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Қўл ён томонга сурилди, у сунъий ҳолатда эди, қўлнинг тўпга ҳаракати мавжуд. Гарчи «Сўғдиёна» ўйинчиси тўпга қўл билан ўйнашни истамаган бўлса ҳам, унинг учун бахтсиз тасодиф содир бўлди. 11 метрлик жарима зарбаси тўғри белгиланган, бироқ қандайдир карточка кўрсатилиши шарт эмас.


«Сўғдиёна» - «Олимпик»

ВИДЕО

Менимча, футболчига спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун сариқ карточка берилиши керак. Ҳаддан ташқари куч ишлатиш, кучли зарба йўқ, шу боис оёқда берилган зарбани кучли деб ҳисоблаш қийин. Футболчи спортга хос бўлмаган ҳаракат амалга оширди, у тўп учун курашда қоидабузарлик қайд этилганидан норози бўлиб, рақибини чалди. Бу вазиятга ён ҳакам ва захира ҳаками аралашишга мажбур. Бу вазият қизил карточка карточка кўрсатилишига арзимайди.


«Сўғдиёна» - «Олимпик»

ВИДЕО

Менимча, бу қоидабузарлик ҳолати эмас. «Олимпик» ўйинчиси чап оёғи билан рақибга қараб ҳаракат қилди, яъни контакт содир этишга уринди. Жаҳон чемпионатида ҳам шундай лаҳзаларда ҳакамлар ўйинни давом эттирганининг гувоҳи бўлдик. ВАР бундай вазиятларда аралашмаслиги керак. Бундан ташқари, жуда оддий контакт содир бўлган, ўйинчи контакт оқибатларини бўрттириб юборган. Пенальти хато белгиланди.


«Нефтчи» - «Пахтакор»

ВИДЕО

“Пахтакор” футболчиси тўпга улгурмади ва ҳужумчининг оёғига зарба берди. Фол эҳтиётсизлик туфайли содир бўлди. Пенальти тўғри белгиланди, ВАР эпизодга тўғри аралашди. Контакт кучли эмас, лекин бу фактни ҳамда ҳимоячининг тўпга улгурмаганлигини инкор этолмайди.


«Навбаҳор» - «Металлург»

ВИДЕО

Агар учрашувда ВАРдан фойдаланилмаган бўлса, бу ўйиннинг давом эттирилишини англатади. ВАР бўлган тақдирда ҳам, қанот ҳимоячисининг оёғи рақиб ҳужумчисиникига қараганда яқинроқда бўлиши мумкин. Бош ҳакамнининг ҳаракати ва ҳакамлар бригадасининг қарори яхши бўлган, гол тўғри ҳисобланган.


«Навбаҳор» - «Металлург»

ВИДЕО

Катта эҳтимол билан, «Металлург» ўйинчиси қоидабузарлик қайд этилганидан кейин рақиб жамоа бош мураббийининг даъвосини эшитган, ўша вазиятда мураббий қарордан норози бўлиб, захира ҳаками билан мулоқот қилганди. Футболчи буни цензурасиз шаклда ифодалашга қарор қилди, бу эса бош ҳакамнинг қулоғи чалинди ва ўйинчига нисбатан қизил карточка тўғри кўрсатилди. Ҳакамнинг қарорига норозилик билдиргани учун мураббийга сариқ карточка тўғри ҳолатда кўрсатилди.


«Навбаҳор» - «Металлург»

ВИДЕО

Дарвозабоннинг тўп узатишида офсайд бўлмайди. Тўп учун курашда ҳеч ким коптокка тегмади, шу боис гол урган футболчи қоидабузарликлардан "тоза" ҳолатда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳакам шошган ҳолатда ҳуштак чалди. Кескин эпизод қандай якунланишини кўриш ва устунлик тамойилини қўллаган ҳолда голни ҳисоблаш керак эди. Аммо гол урилишидан аввал ҳуштак янграгани учун уни ҳисоблаб бўлмасди. Шунга ўхшаш эпизод яқинда Россия чемпионатида содир бўлганди, ўшанда "Спартак" гол урди - бироз аввал ҳакам қўполликни қайд этгани учун у гол ҳам инобатга олинмаганди.


«Сурхон» - «Андижон»

ВИДЕО

Тасвирга қараб, фикр юритадиган бўлсак, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмаган ва умидли ҳужумни бузгани учун ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилиши лозим. Тўп ҳавода эди, унда эса ҳаводаги тўпни назорат қилиш имкони мавжуд эмас. Буларнинг барчаси сариқ карточка кўрсатиш мезонларига тўғри келади.


«Сурхон» - «Андижон»

ВИДЕО

Яққол гол уриш имкониятидан маҳрум этилганлиги учун очиқчасига қизил карточка кўрсатилиши лозим. Бош ҳакам учун осон эпизод ҳисобланади.


«Сурхон» - «Андижон»

ВИДЕО

ВАР чизиғи нотўғри чизилгандек тасаввур уйғотди - ҳимоячининг оёғи ҳужум қилаётган футболчиникига қараганда орқароқда қолганга ўхшайди. Аммо чизиққа ишониш керак бўлса, унда гол тўғри бекор қилинган, чунки ўйинчи офсайд ҳолатида дарвозабоннинг тўп билан ўйнашига таъсир қиладиган ҳаракатни амалга оширган. Бироқ, яна таъкидлайман, офсайд чизиқлари қандай жойлаштирилгани ҳақида шубҳаларим бор.


«Сурхон» - «Андижон»

ВИДЕО

«Сурхон» ўйинчиси кўк либосдаги ўйинчига тегинишда ўйламасдан ҳаракат қилди. Тўғри, у айнан рақиб бошига тегмаган бўлиши мумкин, бироқ бу бемулоҳаза амалга оширилган ҳаракат эканлиги тўғрисидаги фактни инкор эта олмайди. Ҳимоячи боши билан биринчи бўлиб тўпга ўйнади. Шу билан бирга, ростини айтсам, видео орқали футболчига иккинчи сариқ карточка нима учун кўрсатилганини уқиб олиш қийин.


«Қизилқум» - «Бухоро»

ВИДЕО

Менимча, ўйинни давом эттиришга арзигулик ҳолат, чунки тўп футболчи томон ўз жамоадошидан қисқа масофа оралиқда етиб келди, рикошетдан сўнг тўп ғайритабиий ҳолатда қўлга тегди. Ўйинчи шунчаки тўпга мослашишга улгурмади, чунки масофа яқин эди. Агар масофа олис бўлса, 11 метрлик жарима тўғрисида баҳслашиш мумкин эди. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.


«Қизилқум» - «Бухоро»

ВИДЕО

Биринчидан, “Бухоро”нинг 5-рақамли футболчисига рақибга қилган қоидабузарлиги учун сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди. Иккинчидан, жанжални бошлаган ҳар икки жамоа футболчилари — “Бухоро”нинг 11-рақамли ўйинчиси ва “Қизилқум”нинг 25-рақамли аъзоси ҳам сариқ карточка билан "сийланиши" керак. Шунингдек, “Бухоро” футболчисини (11-рақамда) итариб юборган “Қизилқум”нинг 6-рақамдаги ўйинчисига ҳам худди шу жазо қўллаш даркор. Ҳакам биринчи эпизод учун сариқ карточка бермади, қолаверса, икки футболчи жанжал учун огоҳлантирилмади.


«Насаф» - «Турон»

ВИДЕО

Менимча, 11 метрлик жарима зарбаси тўғри белгиланди, чунки “Турон” футболчиси тезда орқасига ўгирилиб, ҳаракат траекториясини ўзгартиришга улгурмади ва қўли билан рақибнинг елкасидан ушлаб қолди. Бу вазиятда қўл ҳаракати билан тўхтатиб қолиш ҳолати мавжуд. Эҳтиётсизлик оқибатида қоидабузарлик қайд этилди, рақибга тегиниш узоқ вақт давом этмагани учун сариқ карточка кўрсатилиши шарт эмас. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.


ОКМК – «Бунёдкор»

ВИДЕО

Бу ВАР орқали кўриладиган вазият ҳисобланади. Ҳакам учун ушбу динамикада 11 метрли жаримани белгилашга асос топилган. Аммо секинлаштирилган такрорий вазиятда ҳужум қилаётган ўйинчи тўпни олдинга ҳаракатлантирганидан кейин оёқларини олдиндан букаётганини кўришингиз мумкин - ҳатто рақиб посбони билан эҳтимолий тўқнашувдан олдин бу ҳолат содир бўлмоқда. Симуляция учун сариқ карточка кўрсатилиб, эркин зарба белгилаш лозим. ВАР эпизодга аралашиши керак эди.


Шу тариқа, 15 та баҳсли эпизодда Суперлига ҳакамлари биратўла 8 та хатога йўл қўйишди.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика