Latest news

10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  1 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  1 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  8 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  10 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  7 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  7 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  121 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  40 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  7 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  3 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  3

Суперлига яна тўхтайдими? News

Суперлига яна тўхтайдими?

Бугун Championat.asia Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Арманистон билан ўйнашини эълон қилди.

Яхши, аммо кишини мушоҳада қилишга мажбурлайдиган хабар. Суперлигада медаллар учун курашаётган жамоалар ўртоқлик учрашуви чемпионат тақвимига таъсир қилиш-қилмаслиги билан қизиқмоқда. Шу масалани атрофилича таҳлил қилиб кўрдик.

Хабар тўғрими?

Бу борада маълумот олиш учун терма жамоалар маркази раҳбари билан боғландик. 

"Бу сизларга қаердан сизиб чиққанини билмайман. Лекин ҳали ҳеч ким билан ўртоқлик учрашуви масаласида шартнома қилганимиз йўқ. Вариантлар орасида Арманистон ҳам, Конго ҳам бор. Музокаралар давом этяпти", — дейди Усмон Тошев.

Тақвим бўйича

Бу масалада клубларнинг хавотирланишига асос бор. Ўртоқлик ўйинлари 14-20 ноябрь оралиғида ўтказилар экан. Чемпионатнинг охирги тури ҳам 19 ноябрь кунига белгиланган. Агар терма жамоа йиғилса, Суперлигада ноқулай танаффус юзага келиши мумкин.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛ раҳбари (Диёр Имомхўжаев) билан боғландик:

— Арманистон билан ўйин тўғрисида хабар чиққанидан кейин маҳаллий клублар норозилигини яширмаяпти. ПФЛ халқаро ўртоқлик учрашуви бўйича огоҳлантириш олдими?

— Йўқ, ҳеч ким расман айтмади. Тўғриси, бу ҳақда Championat.asia'дан билдим.

— Тақвим тузишдан олдин терма жамоалар бўлимининг фикри инобатга олинганми?

— Биз май ойида чемпионат қачон тугашини эълон қилганмиз. Ўшанда барча клублар, терма жамоалар бўлимининг режалари сўралган ва шу асосда ишланган.

— Кўпчилик норози. Суперлиганинг охирги тури олдидан танаффус бўладими?

— Мен клубларнинг фикрига қўшиламан. Ўйлайманки, чемпионатни ҳамма ҳурмат қилади. Охирги тур ўтганидан кейин исталганча ўртоқлик ўйини ташкил қилса бўлади. Бунинг устига Арманистон танланган бўлса, рақиб мундиалга чиқолмаганини унутмаслик керак. 20 ноябрдан кейин ўйналса ҳам, ҳеч нарса ютқазилмайди.

Юқорида ЎФА терма жамоалар бўлими ҳалиям вариантлар ўрганилаётгани, ўртоқлик учрашуви санаси ва қайси жамоа рақиб бўлиши аниқ эмаслигини билдиргани ҳақида айтдик. Аммо Хуго Брос ЎФА билан айнан 14-20 ноябрь оралиғида ўйнаш бўйича музокара ўтказилаётганини айтди. Бельгиялик мутахассиснинг гаплари рост бўлса, клубларимиз охирги тур олдидан мажбурий танаффусга чиқади. Бунинг қандай салбий жиҳатлари бор?

Мазкур саволга Суперлиганинг энг тажрибали футболчиларидан бири, АГМК сардори Санжар Турсуновдан жавоб олдик:

"Адашмасам, бу ҳақда расмий гап айтилгани йўқ. Мабодо кимдир шунақа ўйлаётган бўлса, нотўғри эканини тушунтириш керак. 

Чемпионатдаги интригани кўриб турибсиз. Охирги турда биз "Навбаҳор" билан ўйнаймиз, Тошкентда дерби бор, "Насаф" "Олимпик" меҳмони бўлади. Лигада қолиш учун курашаётганлар ҳам ўзаро тўқнашади. Бу ҳолатда эълон қилинадиган танаффус кимнидир ритмдан чиқариб юбориши аниқ.

Бундан ташқари, ташкилий жиҳатдан ҳам янги муаммолар пайдо бўлади. Барча клублар олдиндан тузилган режа бўйича тайёрланади. Сиз айтгандек бўлса, 14 та клуб ва уларда ишловчи минглаб инсонлар учун янги муаммо пайдо бўлади... 

Қачондир бизда ҳам ҳамма ҳурмат қиладиган йиллик тақвимлар чиқарилишини кутамиз. Бу кичик нарсадек кўриниши мумкин. Лекин профессионализм ана шу майда деталларда кўринади".

Хуллас, бугунги хабар жамоаларимиз томонидан илиқ кутиб олинмади. Умид қиламизки, ЎФА ҳам клубларимизни ҳурмат қилиб, чемпионатнинг юқори темпда тугашига тўсқинлик қилмайди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика