Latest news

16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  0 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1

Суперлига. "Турон" антирекорд қайд этди News

Суперлига. "Турон" антирекорд қайд этди

Яйпаннинг "Турон" футбол клуби кеча Суперлига 20-тур учрашувини ўтказди.

Игорь Шквирин шогирдлари Тошкентда "Пахтакор" билан баҳсда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинда дастлаб Драган Черан ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм аввалида Владислав Касмининнинг голи эвазига меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. 

61-дақиқада Шерзод Темиров "Пахтакор"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90-дақиқада Ҳожимат Эркинов жамоасининг учинчи голини уриб ўйинга нуқта қўйди. Шу тариқа "Пахтакор" иккинчи даврадаги бешинчи ғалабасини расмийлаштирди. 

"Турон" эса кеча антирекорд қайд этди. Сабаби бу жамоанинг кетма-кет мағлубияти бештага етди. Иккинчи давра бошланганидан сўнг яйпанликлар уйда "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан сўнг 5та учрашувда майдонга тушган Турон ҳаммасида имкониятни бой берди. "Турон" қаторасига "Локомотив", "Насаф", АГМК, "Навбаҳор" ва "Пахтакор"га мағлуб бўлди. 

Суперлига дебютанти биринчи даврада кетма-кет уч учрашувда мағлубиятга учраганди. Иккинчи даврада эса бу антирекорд янада йирик кўриниш олди. Игорь Шквирин шогирдлари навбатдаги турни яна сафарда "Қизилқум"га қарши (3 октябрь) ўтказишади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика