Latest news

18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  2 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов News

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов

Узоқ танаффусдан кейин қайта бошланган Суперлигада 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Бироз аввал тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.

Фото Суперлига. Тўртинчи тур рамзий терма жамоаси

Ортда қолган 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб "Металлург" аъзоси Александр Лобановни топдик. Бекободликлар Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлишди ва кутилмаганда сафардан йирик ғалаба билан қайтишди. Учрашув давомида Лобанов камида 3 бор жамоасини голдан қутқариб қолди. 1-бўлимда Темурхўжа Абдухолиқовнинг жаримадан тепган тўпини қайтарганди, 54-дақиқада эса турнинг энг яхши сейвини ижро этди. Ўша вазиятда Даврон Умиров иккинчи темпда тўпни кучли зарб билан "Металлург" дарвозаси томон тепди. Александр тўп кетаётган йўналиш тарафга отилишни бошлаган бир лаҳзада Погребняк уни қарама-қарши томонга буриб юборди. Жуда ҳам ноқулай ҳолатда қолганига қарамай Лобанов тез реакция кўрсатди ва тўпни уриб юборди. Агар ўша ҳолатда у тўпни қайтара олмаганда ўйин умуман бошқача тус олиб кетиши ҳам мумкин эди. Бундан ташқари, 77-дақиқада Абдухолиқов бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганда ҳам тўпни қайтариб юборди.



Шу тариқа, бу турда жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшган ва турнинг энг мураккаб сейвини ижро этган Александр Лобанов 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Эслатиб ўтамиз, у ортда қолган 4 турда иккинчи бор "Championat.asia"нинг тур рамзий терма жамоасига ҳам киритилди.

Видео «Тезкор студия»: Кун ўйинлари таҳлили, тур сенсацияси ҳамда ўзбек футболидаги муаммоли тенденция ҳақида Беғамов ва Кошелев фикрлари

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика