Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилди News

Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 14-дақиқасида мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Бойматовнинг ўнг қанотга Григалашвилиги узатиб берган тўпини Элгужа қабул қилиб олди ва жарима майдончасига кириб бориб, икки ҳимоячини алдаб зарба беришга эришди. Тўп дарвоза тўрига орқа томондан тегди. 

16-дақиқада қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Мақсуд Каримов яқин масофадан дарвозага боши билан аниқ йўллади. Исломжон Абдуллаев жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

23-дақиқада Элдор Бойматовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

35-дақиқада Шаҳбоз Эркиновнинг узоқ масофадан йўллаган айланма зарбасини Макосин катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

Биринчи тайм тугади. 

Иккинчи тайм бошланди.

69-дақиқада Григалашвилининг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

79-дақиқадан Мурод Бобожоновга кутилмаганда тўп етиб келди ва ҳужумчимизнинг зарбаси ноаниқ чиқди...

90-дақиқада белгиланган жарима тўпидан Мурод Холмуҳаммедов унумли фойдаланиб ҳисобни очди - 0:1. 

Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади ва "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини Навоийда қўлга киритди.


Суперлига, 5-тур.
ҚИЗИЛҚУМ – ҚЎҚОН-1912 - 0:1
19 апрель 2019 йил. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 18:15
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Илья Ильин
Назоратчи: Бахтиёр Номозов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Мурод Холмуҳаммедов 90, - 0:1.

"Қизилқум": 22. Артём Макосин, 4.Эркин Байдуллаев, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Элдор Бойматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев (10.Алишер Саноев, 59), 30.Элгужа Григалашвили, 36.Хуршид Олимов (19.Миржалол Қосимов, 46), 44.Мақсуд Каримов, 99.Медина Смит (7.Мурод Бобожонов, 69).
Захира: 1.Евгений Черемисин, 8.Акмал Рустамов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 25.Азизбек Усмонов, 97.Суҳроб Ярашов, 98.Беҳзод Ғанижонов.

"Қўқон-1912": 1.Исломжон Абдуллаев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Беҳруз Саъдиллоев (16.Жасур Ҳасанов, 67), 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқбол Маликжонов (7.Жамшид Ҳасанов, 82), 22.Шаҳбоз Эркинов (21.Тимур Усмонов, 90+4), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 25.Сарвар Каримов, 89.Боян Кнежевич, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов, 11.Тимур Ҳакимов, 55.Милош Николич, 99.Дилшод Баратов.

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Эркинов 37, Муҳсин Убайдуллаев 57, Миржалол Қосимов 87, Элгужа Григалашвили 89.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика