Latest news

00:40"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  10 00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  10 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  22 22:49Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"  0 22:41Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"  1 22:23ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан кимлар қатнашади?  7 21:42Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...  42 21:18"Истанбул Башакшеҳир" - "Трабзонспор". Таркиблар эълон қилинди  38 21:02Икром Алибоев — Чемпионлик, қизил карточка ва Германиядан таклиф ҳақида  1 20:52Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар  32 20:35Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди  159 19:58Гвардиола Родрининг аҳволи ҳақида ахборот берди  0 19:31Винисиус қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин, унга АПЛ клублари даъвогар  3 19:03Эронлик футболчи спиртли ичимликлар ҳақидаги видео туфайли жамоа машғулотларидан четлаштирилди  1

Суперлига қайтмоқда! "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви учун превью News

Суперлига қайтмоқда! "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви учун превью

Бугун 14 август куни Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган қолдирилган баҳс бўлиб ўтади.

Аслида мазкур баҳс 14 июль куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ "Бунёдкор" клуби аъзосида коронавирус инфекцияси аниқлангани боис ўйин бошыа муддатга қолдирилганди. "Бухоро" бу мавсум ғалаба қозона олмаган учта клубдан бири бўлиб турибди. "Бунёдкор" эса охирги учта турда умуман мағлуб бўлгани йўқ.

Суперлигада юзага келган иккинчи мажбурий танаффус вақтида "Бухоро" мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди. Муҳсин Муҳаммадиев билан келишилган ҳолда шартнома бекор қилинди ва унинг ўрнини Жамшид Саидов эгаллади. Мураббийлар штабига руминиялик Августин Чирита келди, Николай Минчев эса техник директор лавозимида иш бошлади. Жамоага Максимилиан Фомин ва Илҳом Алижонов каби ҳимоячилар келишди. Март ойида ўз юртига учиб кетган канадалик легионер Милован Капор эса яқинда "Атлетико Оттава" клуби билан шартнома тузди.

"Бунёдкор"да эса клуб раҳбариятида ўзгариш юзага келди. Бош директор Улуғбек Мирзаев ўрнига Айниддин Ғиёсов тайинланди. Жамоанинг собиқ аъзоси Хуршид Ғиёсов яна "Бунёдкор"га қайтди. "Машъал"дан ижарага олинган Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов Муборак клубига қайтиб кетишди.

"Бухоро" ва "Бунёдкор" клублари ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 26 марта тўқнаш келишган. Катта устунлик "қалдирғочлар" томонида. 19 бор Тошкент клуби ғолиб бўлган, 6 бор дуранг қайд этилган ва фақат бир марта "Бухоро" зафар қучган.

Ўзаро охирги 7та учрашувда "Бухоро" умуман ғалаба қозона олмаган. Ўтган мавсумда бу икки клуб ўртасидаги ҳар иккала баҳс ҳам дуранг натижаси билан тугаган.

Бу жамоаларнинг U-21 Биринчилиги доирасидаги ўйини 15 август куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ кеча ушбу баҳс 30 августга қолдирилгани ҳақида хабар берилди. Бунинг сабаби ёзилгани йўқ.



Coca Cola Суперлига. 9-тур
«БУХОРО» – «БУНЁДКОР»
14 август. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 19:00 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев, Аҳмаджон Эргашев.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.



Муаллиф тахмини: Иккала жамоада ҳам ўзгаришлар бўлди. Бироқ бу ўйинда "Бунёдкор" барибир фаворит. Агар вазиятлардан унумли фойдалана олишса Абрамов шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишлари мумкин - 2:1.


Bukhara

Jasur Hasanov - 78'

Superliga. Round 9

14/08/2020, 19:00

1
:
1
Finished

Bunyodkor

Islom Qobilov - 22'

45'
90'
5'  Bekzod Sayidov
11'  Solibek Karimov
64'  Анваржон Джураев (Sukhrob Nematov)
69'  Jasur Hakimov (Izzat Abdullaev)
73'  Zokhir Pirimov (Behruz Sadilloyev)
73'  Azizbek Amonov (Shakhzod Beshimov)
78'  Jasur Hasanov
22'  Islom Qobilov
22'  Sanjar Qodirqulov
55'  Valeriy Akopov (Selim Nurmuradov)
55'  Shakhboz Erkinov (Mirjakhon Mirakhmadov)
84'  Farrukh Ikramov (Bakhodir Pardaev)



Нарзулла тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика