Latest news

20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  6 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  3 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 2-дақиқада "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов жарима зарбасини амалга оширди, ноаниқ. 8-дақиқада Драган Черан гол урди, аммо ҳакамлар уни ўйиндан ташқари ҳолатда деб топишди ҳамда гол бекор қилинди. ВИДЕОНИ КЎРИШ

15-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Безерранинг зарбасини Омонов эгаллаб олди.

19-дақиқада "Бухоро" жарима зарбасини амалга оширди. Шиховнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 29-дақиқада Аҳмедовнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.

35-дақиқада Чераннинг ажойиб пасидан кейин дарвозабон яккама-якка чиққан Сайфиев Омоновни доғда қолдира олмади. Кейинги дақиқада Безерранинг боши билан берган зарбасидан кейин Омонов тўпни эгаллаб олди.

44-дақиқада Черан ва Раҳматуллаевнинг аниқ зарбаларидан сўнг Омонов тўпни қайтарди. 55-дақиқада Аҳмедовнинг жуда кучли зарбасидан сўнг Омонов тўпни қайтарди. 

57-дақиқада Машарипов жарима майдонида Муллажонов томонидан йиқитилди ва пенальти белгиланди. Исмоил Гонсалвеш тўпни дарвозанинг чап тарафига аниқ йўллади ва ҳисобни очди - 1:0. 

60-дақиқада Гонсалвешнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Сайфиев яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

80-дақиқада Эркинов орадаги фарқни қисқартирди - 2:1. 


Суперлига / 24-тур
22 сентябрь,  шанба
18:00 - “ПАХТАКОР” – “БУХОРО” 2:1  
Ҳакамлар: 
Валентин Коваленко, Андрей Снетков, Султонмурод Улфатов, Раҳим Каримов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Исмоил Гонсалвеш 58 пенальти, - 1:0. Фаррух Сайфиев 60, - 2:0 (Исмоил Гонсалвеш). Шаҳбоз Эркинов 80, - 2:1.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов (с), Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Игорь Сергеев, 90), Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибоев, 82), Драган Черан (Жамшид Искандеров, 76), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Владимир Козак,

"Бухоро": Асилбек Омонов, Бобуржон Омонов (Қаҳрамон Баҳодиров, 56), Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов (Арслонмурод Омонов, 62), Санъат Шихов, Беҳруз Шодмонов, Акобир Тўраев (Шаҳбоз Эркинов, 46), Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов, Миржалол Жумаев, Жавоҳир Қаҳрамонов
Захира: Акмал Турсунбоев, Роббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Суҳроб Неъматов, Вадим Чемиртан, Влад Ларинов

Огоҳлантиришлар: Акобир Тўраев 22, Шавкат Саломов 33, Қаҳрамон Баҳодиров 63, Шаҳбоз Эркинов 79,


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика