Latest news

22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  1 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  1 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  19 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  3 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  27 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   31 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  5

Суперлига. "Бунёдкор" бир киши кам бўлиб, сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Олимпик" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Бунёдкор" бир киши кам бўлиб, сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Олимпик" билан дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги баҳс - "Олимпик" - "Бунёдкор" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

22-тур

21 октябрь, шанба

Тошкент. "Жар" стадиони. 16:00

ОЛИМПИК – БУНЁДКОР 1:1

Голлар: Жасур Жалолиддинов 29', Даврон Эргашев 88'

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Маъмуржон Илҳомов 

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев 

AVAR: Александр Сидоров

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Иброҳим Ибрагимов (8.Нодир Абдихолиқов 75'), 11.Отабек Жўрақўзиев (9.Шаҳзод Акрамов 67'), 14.Элдор Бегимов, 17.Тимур Мамасидиқов (10.Фарруҳ Мухторов 75'), 23.Абдурауф Бўриев (44.Асадбек Раҳимжонов 86'), 29.Александр Зевадинов, 30.Жасурбек Жалолиддинов (77.Шерзод Эсанов 67'), 37.Алишер Одилов.

Захира: 99.Эдем Неманов, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 18.Сардор Маҳмудов, 21.Саидафзалхон Ахроров.

"Бунёдкор": 71.Сарвар Каримов, 2.Алексей Носко (10.Расул Йўлдошев 46'), 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4.Давронжон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 9.Фарруҳ Икромов (99.Умидбек Султонов 68'), 11.Игорь Иванович (22.Усмонали Исмоналиев 68'), 15.Жасурбек Ҳакимов (30.Веллингтон да Силва Таира 72'), 19.Билол Туплиев (29.Музаффар Олимжонов 12'), 34.Суҳроб Иззатов.

Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 20.Тоҳирбек Тўхтасинов, 45.Фарҳод Ўткуров, 90.Икром Эркинов.

Огоҳлантиришлар: Абдурауф Бўриев 21', Расул Йўлдошев 63', Иброҳим Ибрагимов 71'

Четлатиш: Суҳроб Иззатов 8' 


90+5. Ўйин якунланди!

90+3. Майдон эгалари ҳужумларга зўр беришмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОЛ! "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди! Даврон Эргашев гол муаллифи. 

87. Расул Йўлдошевнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Абдунабиев қайтарди.

84. Нодирбек Абдихолиқовнинг зарбаси ҳам рекошет бўлиб майдонни тарк этди.

82. Алишер Одиловнинг зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

78. Даврон Эргашевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди!

68. Ҳар икки жамоа сафида иккитадан ўзгариш амалга оширилди.

67. Ибрагимовнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

64. "Олимпик" жамоаси жарима майдончаси ичида мезбонлар футболчисинин қўлига тўп тегди, ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилди, пенальти белгиланмади.

61. Ўйин темпи ёмон эмас, баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.

56. Отабек Жўрақўзиев ўзига узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди, бироқ ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилгани маълум бўлди.

54. Авазбек Ўлмасалиевнинг дарвозага берган зарбаси жонли девордан нарига ўтмади.

53. Меҳмонлар ўйиннинг иккинчи қисмини фаол бошлашди. Жарима зарбаси ишлаб олишди, хавфли нуқта.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

42. Олимжонов ўнг қанотдан олдинга катта тезликда ўтди, тўпни марказроққа - Носкога узатди, унинг дарвоза томон йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди!

40. Ҳаммаси жойида, учрашув давом этади.

38. Иброҳим Ибрагимов ушбу ҳолатда йиқилди, ҳакам ҳолатни ВАР орқали кўриб чиқмоқда.

35. Жасур Жалолиддинов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни узатди, Иброҳим Ибрагимовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эгалик қилган мезбон футболчилари дарвозага зарба бера олишмади.

31. "Олимпик" янада фаоллашмоқда гол уриб олгач.

29. ГОЛ! Жасур Жалолиддинов пенальтини аниқ амалга оширди!

27. Пенальти! Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатилди, бош ҳакам "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгилади. 

24. "Бунёдкор" бир киши кам бўлишига қарамасдан ҳужумлар уюштиришга интилмоқда, бироқ ҳозир улар хавфли тус олмаяпти. 

17. Мамасиддиқовнинг ҳаволатиб берган узатмасини Одил Абдумажидов дарвозага йўллай билмади.

15. Майдон эгалари анчагина фаол. Жамоа комбинацион ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

8. Суҳроб Иззатов мезбонлар футболчиси Тимур Мамасидиқовга қарши қўпол ўйнади. Ҳакам дастлаб сариқ карточка кўрсатди меҳмонлар футболчисига. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилди ва якунда Иззатовга қизил карточка кўрсатилди.

1. Илк дақиқаларданоқ мезбонлар олдинга ўтишди, бироқ ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув 16:00 да бошланади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика