Latest news

08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  0 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  3 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  9 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  2 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12

Суперлига. "Олимпик" Алишер Одиловнинг голи эвазига "Нефтчи" майдонида ғалаба қозонди News

Суперлига. "Олимпик" Алишер Одиловнинг голи эвазига "Нефтчи" майдонида ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлигаси 24-тури доирасидаги баҳс якунланди.

Coca Cola Суперлигаси 

24-тур

Neftchi

Superliga. Round 24

03/11/2023, 18:15

1
:
0
Finished

Olympic

Alisher Odilov - 78'

45'
90'
2'  Giorgi Nikabidze
46'  Fozil Musaev (Sharof Muhitdinov)
46'  Bachana Arabuli (Ulugbek Khoshimov)
53'  Ulugbek Khoshimov
60'  Muhsin Ubaydullaev
30'  Saidazamat Mirsaidov
63'  Ibrohim Ibragimov
78'  Alisher Odilov
78'  Жасур Жалолиддинов
82'  Ibrohim Ibragimov (Nodirbek Abdikhalikov)
82'  Otabek Juraqoziyev (Shahzod Akramov)
82'  Eldor Begimov (Saidafzalkhon Akhrorov)
84'  Жасур Жалолиддинов
87'  Sherzod Esanov (Odilbek Abdumajidov)
90'  Alisher Odilov (Asadbek Juraboyev)

"Нефтчи" – "Олимпик" 0:1  

3 ноябрь. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 18:15 

Гол: Алишер Одилов (Жасурбек Жалолиддинов) 78'

Гол урилмаган пенальти: Лутфулла Тўраев 77' (ноаниқ)

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар:  Аваз Абдуллаев, Амал Султонов

Захира ҳаками:  Хушнуд Суюнбеков

VAR:  Иброхим Исмоилов

AVAR:  Зиёдулло Абдурахмонов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев (5.Томислав Мрчела, 73), 13.Лутфулла Тўраев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Гиоргий Никабадзе (11.Иззатилла Абдуллаев, 73), 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 28.Фозил Мусаев (8.Шароф Муҳитдинов, 46), 40.Бачана Арабули (9.Улуғбек Ҳошимов, 46), 70.Аббосжон Ғуломов.

Захира: 12.Владимир Назаров, 10.Суннатулла Абдуллажонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 26.Олексей Ларин, 66.Дониёр Валиев.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов (8.Нодир Абдихолиқов, 82), 10.Фарруҳ Мухторов, 11.Отабек Жўрақўзиев (9.Шаҳзод Акрамов, 82), 14.Элдор Бегимов (21.Саидафзалхон Ахроров, 82), 29.Александр Зевадинов, 30.Жасурбек Жалолиддинов, 37.Алишер Одилов, 44.Асадбек Раҳимжонов, 77.Шерзод Эсанов (4.Одилбек Абдумажидов, 87).

Захира: 1.Шукрон Йўлдошев, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 16.Риан Исламов, 17.Тимур Мамасидиқов.

Огоҳлантиришлар: Гиоргий Никабадзе (2), Саидазамат Мирсаидов (30), Улуғбек Ҳошимов (53), Муҳсинжон Убайдуллаев (60), Иброҳим Ибрагимов (63), Жасурбек Жалолиддинов (84).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+6. "Олимпик"да ўзгариш: Одилов ўрнига Жўрабоев учрашувни тугатиб қўяди. 

90+1. Зарба! Иззатилла Абдуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Олимпик"да ўзгариш: Эсанов ўрнига Абдумажидов ўйинга қўшилди. 

84. Жасурбек Жалолиддинов тўпни тепиб юборгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

82. "Олимпик"да 3 та ўзгариш: Ибрагимов ўрнига Абдихолиқов, Бегимов ўрнига Ахроров, Жўрақўзиев ўрнига Акрамов баҳсни давом эттиради. 

78. ГОЛ! Жасурбек Жалолиддиновнинг жаримадан ошириб берган пасидан кейин Алишер Одилов дарвозани ишғол қилди – 0:1!

77. Уууух! Лутфулла Тўраев пенальтидан унумли фойдалана олмади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

76. Пенальти! Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов "Олимпик" дарвозаси томон пенальти белгилади. 

75. Ҳакам VAR томон отланди. Тўп Раҳимжоновнинг қўлига теккан бўлиши мумкин.

73. "Нефтчи"да 2 та ўзгариш: Жўрабоев ўрнига Мрчела, Никабадзе ўрнига Абдуллаев майдонга тушди.  

71. Уууух! Мухторовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Эсанов бош билан ноаниқ зарба йўллади. 

67. "Аут"дан ошириб берилган узатмани Улуғбек Ҳошимов бош билан дарвозага буришга уринди.

63. Иброҳим Ибрагимов Лутфулла Тўраевга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

60. Муҳсинжон Убайдуллаев Алишер Одиловни қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди. 

57. Отабек Жўрақўзиевнинг ақлли пасидан сўнг Шерзод Эсанов хавфли вазият ҳосил қилиши мумкин эди, аммо дарвозабон Акбар Тўраев биринчи бўлиб тўпга эга чиқди. 

57. Жасурбек Жалолиддиновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Рақиб унинг сонини босиб олган эди. 

55. Зарбааа! Иброҳим Ибрагимовнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

53. Улуғбек Ҳошимов Зевадиновга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

50. Лутфулла Тўраевнинг яқин масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кўриниш касб этди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Нефтчи"да 2 та алмаштириш: Арабули ўрнига Ҳошимов, Мусаев ўрнига Муҳитдинов туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

44. Гулямовнинг ҳаводан ошириб берган пасидан кейин Никабадзе бош билан ноаниқ зарбани ижро қилди. 

43. Саидазамат Мирсаидов Мирзоҳид Ғофуровни ушлаб қолгани учун жарима белгиланди. 

41. Зарба! Жасурбек Жалолиддиновнинг ўнг оёқдаги айланма зарбасига аниқлик етишмади. 

39. Зарба! Иброҳим Ибрагимовнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

35. Зарбааа! Алишер Одиловнинг зарбасидан кейин Тўраев тўпни қайтарди.

32. Фозил Мусаев ва Шерзод Эсанов тўқнашиб кетишди, фарғоналиклар футболчиси озроқ майдонда ётди ва ўрнидан турди.

30. Саидазамат Мирсаидов кураш вақтида қўли билан Лутфулла Тўраевни уриб юборгани учун огоҳлантирилди.  

27. Зарба! Жасурбек Жалолиддиновнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

23. Зарбаааа! Жасурбек Жалолиддиновнинг олисдан йўллаган зарбаси Акбар Тўраевнинг устидан ўтиб дарвозага кириб кетишига оз қолди. 

20. Анваржон Ғофуров Жасурбек Жалолиддиновга нисбатан қоидани бузди. Жардийданинг узатмасидан сўнг Раҳимжонов бош билан зарба йўллай олмади. 

19. Уууух! Зарбаааа! Ҳамидулло Абдунабиевнинг қўпол хатосидан сўнг Арабули деярли бўш дарвозага тўпни йўналтирмоқчи бўлди, тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

15. Зарба! Ғофуровнинг қанотдан ошириб берган пасидан сўнг Никабадзе зарба йўллади, сал ноаниқ.

13. Зарба! Арабулининг яқин масофадан берган зарбасидан кейин тўп анча ноаниқ кетди.  

11. Зарба! Ғулом Ҳайдар Гулямовнинг жаримадан узатган тўпини Никабадзе бош билан дарвозага йўналтиришга ҳаракат қилди, ноаниқ. 

10. Жасурбек Жалолиддинов қарши ҳужумга қочиб кетмоқчи бўлган Мирзоҳид Ғофуровни очиқчасига ушлаб қолди. 

7. Ҳозирча "Олимпик" тўп назоратини қўлга олган. "Нефтчи" эса босим қилиш билан банд. 

5. Зарба! Ибрагимов Анри услубида дарвозани нишонга олишни истади, бироқ бунга ҳимоячилар тўсқинлик қилишди. 

2. Гиоргий Никабадзе Жасурбек Жалолиддиновга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

- Учрашув 18:15 да бошланади. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика