Latest news

12:10"Ювентус" "Верона" футболчисини трансфер қилди  1 11:46"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  1 11:25Олимпиада олдидан. Элдор Шомуродов билан очиқчасига суҳбат  1 11:11Мбаппе вакиллари ПСЖга таҳдид қилди  1 10:50Нима учун Лени Йорони «Реал»га эмас, МЮга ўтгани маълум  5 10:21«Реал Мадрид» яна бир афсонаси билан шартномани узайтирди  5 09:48Жаҳон чемпиони Саудия Арабистонидан АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  3 09:19ФИФА яна бир терма жамоани дисквалификация қилиши мумкин  18 08:52Ла лиганинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси маълум. У — Мбаппе эмас  5 08:25Расман. «Боруссия» тўпурар ҳужумчи билан шартнома тузди  1 07:59Расман: Европа лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар фаолиятини Саудияда давом эттиради  3 07:30Бугун «Мираброр Усмонов кубоги» старт олади  1 00:46Шмейхель "Селтик"да фаолиятини якунлаган Жо Харт ўрнини тўлдирди  3 00:29Маркос Льорентени кўриш учун салкам 10 минг км масофа босиб ўтган мухлис у билан учрашолмади  4 00:13Расман: Лени Йоро — "Манчестер Юнайтед" футболчиси!  7

Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида ОКМК билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида ОКМК билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида Наманганда "Навбаҳор" ОКМКни қабул қилди.

"Навбаҳор" - ОКМК
09.03.2024, 18:30
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев.
Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов.
Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов.
ВАР ҳаками: Азиз Асимов.
АВАР ҳаками: Шоҳрух Аъзамов.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Шоҳрух Саид.

"Навбаҳор" — 1.Ўткир Юсупов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Русланбек Жиянов (11.Асадбек Собиржонов 62), 22.Тома Табатадзе, 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Аброрбек Исмоилов (21.Гиорги Никабадзе 78).
Захира: 12.Александр Лобанов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сияваш Ҳақназари, 24.Достонбек Абдулхаев, 27.Озодбек Ўктамов, 33.Шодиёр Шодибоев, 71.Наврўзбек Иминжонов

ОКМК — 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акром Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.миржамол Қосимов (5.Гиорги Папава 67), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (88.Мурат Ерматов 88), 95.Мильян Шкрбич (18.Азиз Холмуродов 67), 99.Иракли Рухадзе (77.Нодирбек Абдураззоқов 67).
Захира: 1.Валижон Раҳимов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, Бахтиёржон Қосимов, 11.Муроджон Тошматов, 23.Искандар Бусинов. 

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков — Дилшод Аҳмадалиев.


Navbahor

Toma Tabatadze - 10'

Superliga. Round 2

09/03/2024, 18:30

1
:
1
Finished

OKMK

Sardor Rakhmanov - 18'

45'
90'
10'  Toma Tabatadze
10'  Odiljon Hamrobekov
50'  Odiljon Hamrobekov
53'  Abror Ismoilov
62'  Ruslanbek Jiyanov (Asadbek Sobirjonov)
77'  Abror Ismoilov (Giorgi Nikabidze )
90'  Jamshid Iskandarov (Shodiyor Shodiboyev)
90'  Иброхим Юлдашев
18'  Sardor Rakhmanov
18'  Dilshod Akhmadaliyev
40'  Mirjamol Kasimov
68'  Mirjamol Kasimov (Giorgi Papava)
68'  Miljan Skrbic (Aziz Kholmurodov)
68'  Irakli Rukhadze (Nodir Abdurazzakov)
88'  Arihiro Sentoku (Murat Yermatov)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

Бўлди, Танташев финал ҳуштагини чалди, "Навбаҳор" ўз майдонида очко йўқотди. 

90+7-дақиқа. Никабадзенинг зарбаси кўнглидагидек чиқмади.

90-4+дақиқа. Огоҳлантириш! Дилшод Аҳмадалиев қўполлиги учун карточка олди. 

90-дақиқа. Баҳснинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

88-дақиқада 88-рақамли футболчи Ерматов бугун ўзини кўрсата олмаган Сентоку ўрнига ўйинга қўшилди. 

87-дақиқа. Қарши ҳужумни Папава узоқ масофадан зарбаси билан якунлаб берди. 

85-дақиқа. "Навбаҳор" рақиб дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазият яратишда муаммоларга дуч келмоқда. 

Сардор Раҳмонов яна катта саҳнага чиқиши мумкин эди, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.

82-дақиқа. ОКМК олдинга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. 

78-дақиқа. Ўзгариш! Аброрбек Исмоилов ўрнига Гиорги Никабадзе майдонга туширилди.

77-дақиқа. Йован Жокич узоқ масофадан зарба бериб, омадини синаб кўрди. Бироқ унинг зарбаси ўта кучсиз чиқди ва дарвозага хавф солмади.  

73-дақиқа. Ҳужумга келган Иванович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани қайд этилди.

71-дақиқа. "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми омадсиз якунланди.    

67-дақиқа. Ўзгаришлар! Шкрбич ўрнига Холмуродов, Руҳадзе ўрнига Абдураззоқов, Қосимов ўрнига Папава ўйинга қўшилди. 

Вазиятни такроран кўрган Ильгиз Танташев тўп учун курашда Жокич рақиб дарвозабонига нисбатан фол ишлатган деб ҳисоблади ва гол инобатга олинмади.  

Бироқ гол ҳозирча инобатга олинмади, ишга "VAR" аралашади. 

64-дақиқа. ГООООООЛ! Одилжон Ҳамробеков дарвозабондан қайтган тўпни кучли зарб билан дарвозага аниқ йўллади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

62-дақиқа. Ўзгариш! Руслан Жиянов ўрнига Асадбек Собиржонов ўйинга қўшилди. 

61-дақиқа. Аҳмадалиев Жияновга нисбатан кескин ҳаракат қилди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. Руслан ёрдамга муҳтож. Искандеров эса бу фол учун рақибга сариқ сўрамоқда. 

60-дақиқа. Зарба нуқтасига чиқиб борган Йован Жокич ўта кучли зарба берди, бироқ унинг уринишига аниқлик етишмади.

58-дақиқа. Руслан Жиянов чапроқдан марказга яқинлашиб келди ва аниқ зарба йўллади, Илёсов ўз ўрнида. 

55-дақиқа. Марказда тўп учун кураш.

53-дақиқа. Сайфиевнинг узатмасидан кейин Жокичнинг бош билан йўллаган хавфли зарбасини Жавоҳир Илёсов яхши ҳаракат қилиб қайтаришни уддалади.

51-дақиқа. "Навбаҳор"нинг чап қанотдан уюштирилган ҳужуми фақатгина бурчак зарбаси билан якунланди. Навбатдаги стандартдан эса Самвел Бабаян шогирдлари наф чиқара олишмади.  

49-дақиқа. Огоҳлантириш! Одилжон Ҳамробеков тўп учун курашда Аҳмадалиевга нисбатан кескин ўйнагани учун карточка билан огоҳлантирилди. 

48-дақиқа. Иброҳим Йўлдошев рақиб ҳужумини узиб қўйди ва тўпни жамоасига қайтариб берди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2-дақиқа. Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча ҳисоб тенг.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

37-дақиқа. Йован Жокич Руҳадзени олдинга ўтказмади ва тўпни майдондан чиқариб юборди. 

34-дақиқа. ОКМК ҳам бурчак зарбасидан кейин зарба бера олдию, тўп дарвозага аниқ бормади. 

32-дақиқа. Ислом Тўхтахўжаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин иш зарбагача етиб бормади. 

29-дақиқа. Икки гол муаллифлари Табатадзе ва Раҳмонов тўқнашуви... Ҳакам ҳужумчи фол ишлатди деб топди. Бундай қарор Томага буткул ёқмади. 

25-дақиқа. Майдон марказига яқин ҳудудда Руҳадзе ва Жокич тўқнашиб кетишди. Ҳакам меҳмонлар вакилини ноҳақ деб топди.

24-дақиқа. ОКМК ўйин суратини анча тенглаштиришга эришгандек.

Бурчак зарбасидан эса меҳмонлар наф чиқара олишмади. 

22-дақиқа. Хуршид Ғиёсов жарима майдончаси ичида тўпни ўзига ўнглаб, зарба берди, аммо тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

18-дақиқа. ГОООООООЛ! Аҳмадалиевнинг фаоллиги ва узатмасидан кейин Сардор Раҳмонов ҳисобни тенглаштирди! 

17-дақиқа. Иванович ҳаводаги курашда Мильян Шкрбичга нисбатан фол ишлатди деб топилди.  

15-дақиқа. Аҳмадалиев бир нечта рақибларини ортда қолдириб, жарима майдончасигача етиб борди, бироқ унга кираверишди тўпни йўқотиб қўйди.

13-дақиқа. Стандарт вазиятдан кейин Фарруҳ Сайфиев ҳужум марказида пайдо бўлди, лекин унинг зарбаси қовушмади. Акс ҳолда орадаги фарқ иккитага ошиши аниқ эди. 

11-дақиқа. ГОООООООЛ! Тома Табатадзе ҳисобда олдинга чиқиб олди!

10-дақиқа. ОКМКнинг узоқ тайёрланган ҳужуми якунига етмай қолди. 

7-дақиқа. Искандеровнинг узатмасидан кейин Аброрбек Исмоилов тўпни тўхтатиб ўтирмай, боши билан дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйишга уриниб кўрди.

5-дақиқа. Хавфли вазият! ТОМА Табатадзе ҳисобни очишга жуда яқин эди. Унинг аниқ зарбасидан кейин Жавоҳир Илёсов чиройли сейв ижро этиб, жамоасини қутқариб қолди.

3-дақиқа. "Лочинлар" ижросида яна бир бурчак зарбаси. Ҳимоячилар бу сафар ҳам тўпни қайтаришди.

1-дақиқа. Мезбонлар учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини амалга ошириб беришди.

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. Бош ҳакам ва сардорлар расмий ишларни ҳал қилиб олишяпти. 

Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркиб борасида бир қарорга келиб улгурган.

Rating: +2   

Comments

   
25 may 20:14:50
Davron Tashpulatov
Reply to comment by LEGINDA
Хотинсифат кизил этик хезалак
Aden namanganli bolib qizil etik kiygan basa ayib toshkentliladami kotni bolasi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика