Latest news

12:20Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!  3 11:58Рюдигер 4-12 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин  13 11:30"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсади маълум  1 10:52Анчелотти ўз антирекордини янгилади  11 10:43"Қўқон-1912" 27 йилдан сўнг бундай натижани қайд этди   1 10:23Кечаги учрашув якунидан сўнг «Реал»нинг яна икки футболчиси қизил карточка олди  26 10:08Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик»  1 09:52Анчелотти кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:44Флик "Реал" устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг нима деди?   14 09:16Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Шўртан" ва яна 2 та ўйин бор   5 08:20Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" биттадан гол уриб ғалабага эришди, "Машъал" — "Сурхон" учрашувида эса мухлислар гол кўришмади  0 07:55Испания Кубоги финал. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  9 04:25Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"  14 04:06Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"  1 03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  349

Суперлига: “Насаф” - “Қизилқум”. Превью News

Суперлига: “Насаф” - “Қизилқум”. Превью

Суперлиганинг қолдирилган 14-турида “Насаф” Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоаси билан баҳслашади.

Учрашув 13 июль, жума куни “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 21:00да бошланди.


Суперлига, 14-тур
“НАСАФ” – “ҚИЗИЛҚУМ”
13.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да
Бош ҳакам:
Олим Тўйчибоев (Фарғона)
Қанот ҳакамлари: Максим Нехочин (Наманган), Шерзод Аъзамов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхоқ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ноил Лутфуллин (Тошкент)
Комиссар: Бахтиёр Маметов.
 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари ҳозиргача 37 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 22 тасида "Насаф" нинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 70-39.    

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, "Насаф" “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Шу йилнинг 18 март кунида Навоийда ўтган ўзаро учрашувда, қаршиликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

"Насаф" Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар Қаршида жами 17 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 14тасида "Насаф" ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 2 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 59 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 45-14.

Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 18-учрашуви сифатида тарихга киради.

 
Қаршидаги сўнгги беш учрашув натижаси

2017 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2016 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2015 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  3:1
2014 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2013 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  7:1

Юқорида таъкидлаганимиздек, “Қизилқум” жамоаси сўнгги бор 2008 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. Ушбу учрашув 23-тур доирасида бўлиб, 4 октябрь куни ўтган ва “маъданчи”лар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика