Latest news

19:54CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасига қарши ўйин учун таркиби маълум  0 19:41"Сабаҳ" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  13 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  4 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  12 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10

Суперлига клублари директорлари "Эвертон" академиясида иш ўрганишди News

Суперлига клублари директорлари "Эвертон" академиясида иш ўрганишди

Суперлигадаги клубларнинг директорлари Англияда бўлиб қайтишди.

Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Аввал хабар берилганидек, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Англияга ташрифи чоғида Англия Футбол Ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, келгусида икки Ассоциация ўртасида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлашган ва бу борада икки томонлама келишувга эришилган эди.

Ана шу келишувга кўра Ўзбекистон Суперлигаси клублари директорлари малака ошириш учун Англия Премьер-Лигаси вакили “Эвертон” клуби академиясига ташриф буюришди.

Ушбу ташриф давомида Суперлига клублари директорлари клуб инфратузилмаси, менежменти, академияси фаолияти, маркетинг, клуб тизими ва скаутинг каби масалаларда иш ўрганишди.

Таъкидлаш лозим, клуб директорларини “Эвертон” клуби директори Стив Уолш кутиб олди ва меҳмонларга ташриф давомида малака оширишлари учун шароит яратиб берди. Шунингдек, директорларга бир қанча вақт давомида Англиянинг “Лестер” клубига мураббийлик қилган Крейг Шекспир клуб қандай тарзда машғулот олиб бориши, машғулотлар жараёни ҳақида сўзлади. Ташриф давомида, клуб инфратузилмаси, академияси фаолияти ҳам ўрганилди.

Суперлига клублари директорлари, шунингдек, клуб машғулотлар майдонига ташрифи чоғида, клуб футболчилари билан кўришиб, уларнинг машғулотлар жараёнини кузатиб боришди. Машғулотлар пайтида “Эвертон” клуби футболчилари Фил Ягиелка, Том Дэвис, Тео Уолкот ҳамда Лейтон Бэйнс каби футболчилар ўзбекистонлик меҳмонлар билан машғулотлар жараёни борасида суҳбатлашишди. Таъкидлаш лозим, Суперлига клублари директорлари учун ушбу учрашув юқори савияда ташкил этилди ва икки томон келгусида ҳам бу каби учрашувларни ташкил этиш бўйича ўзаро келишувга эришди. Маълумот учун, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Англия Футбол Ассоциациясининг ўзаро ҳамкорлик келишувига кўра бу каби учрашувлар ҳамда семинарлар Англиянинг бошқа клублари билан ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика