Latest news

22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  0 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  2 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  7 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  53 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол News

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол

Суперлиганинг 22-турида Қаршида меҳмон бўлган "Металлург" минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Кўпчилик бу ўйинни қизил карточка ва голга айланмаган пенальти орқали эслаб қолса керак. Лекин "Марказий" ўйингоҳда содир бўлган энг эътиборли воқеа бу эмас. Бекободликларга қарши баҳсда "Насаф" сардори жамоа либосидаги илк голини урди. Сезганингиздек, гап Шерзод Аъзамов 2017 йилнинг ёзида "Пахтакор"га ўтиб кетгач, Ғузорнинг "Шўртан"идан Қаршига кўчган Умар Эшмуродов ҳақида кетяпти.

28 ёшли ҳимоячи Мақсуд Каримов жамоани тарк этганидан кейин (2019 йил) "Насаф" сардорига айланган эди. Унинг "аждарлар" таркибида Суперлигада гол уриши учун 104 ўйин керак бўлди.

Бевосита учрашувга тўхаталадиган бўлсак, Қарши шаҳри жамоаси мавсумдаги 12-ғалабасини тантана қилди. Бу ўз-ўзидан "Металлург"нинг жорий йилдаги 15-мағлубиятига айланди (Суперлигадаги энг ёмон кўрсаткич).

Ўзаро ўйинлар тарихи (Ўзбекистон чемпионати)

Насаф: 30 ғалаба, 6 дуранг, 12 мағлубият

Металлург: 12 ғалаба, 6 дуранг, 30 мағлубият

Тўплар нисбати — "Насаф" 79:38 "Металлург"

Мазкур ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев шогирдларининг ғалабали серияси 5 та ўйинга етди. "Металлург" эса қаторасига 4-ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

Реванш олинди. Олмалиқдаги "жанг" ҳақида қизиқ маълумотлар

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика