Суперлига. Бугун Жиззах ва Қаршида ўйинлар бор
10 may 2019 10:54
News
Суперлига. Бугун Жиззах ва Қаршида ўйинлар бор
"Сўғдиёна" - "Андижон"
Мусобақа жадвалининг охирги ўринларида бораётган икки клубнинг тўқнашуви. Жиззах клуби ортда қолган 7та турда 6 очко тўплаган бўлса, "бургутлар" ҳисобида 7 очко бор.
"Сўғдиёна" бу мавсумдаги иккала ғалабасини ҳам ўз майдонида қўлга киритди. "Андижон" сафардаги 5та учрашувнинг ҳеч бирида ғалаба қозона олгани йўқ (3 дуранг, 2 мағлубият).
Ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қилсак 38та учрашувнинг 15тасида "Сўғдиёна" 3 очкога эга чиққан. 16та баҳсда "Андижон" устун бўлган. Қолган етти учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Бу клублар сўнгги бор 2016 йилги мавсумда олий лигада тўқнаш келишган экан. Ўшанда ким ўз уйида ўйнаса, ўша жамоа гол ўтказмай ғолиб бўлган.
"Андижон" Жиззахдаги 19та баҳснинг 5тасида ғолиб бўлган. Тўрт марта сафарда дуранг ўйнаган. Қолган 10та ўйинда "Сўғдиёна" зафар қучган.
Sogdiana Shohruz Norkhonov - 31', Daniel Nasriddinov - 43' |
Superliga. Round 8 10/05/2019, 18:45 1
:
2
Finished
|
Andijan Shakhzod Ubaydullayev - 68' |
"Насаф" - "Қизилқум"
Ўтган турда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган клублар ўртасидаги баҳс.
"Қизилқум" ўз уйида "Бунёдкор"ни мағлуб этганди, "Насаф" эса Бухорода ғолиб бўлди.
Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида жами 40та ўйин ўтказишган. 24 марта "аждарлар" ғолиб бўлишган. 9та учрашувда дуранг кузатилган ва 7 марта "Қизилқум"нинг қўли баланд келган.
Қаршидаги 20та ўйиннинг фақат биттасида "Қизилқум" ғалаба қозонган экан. Бу тарихий воқеа 2008 йилда қайд этилган.
"Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев Суперлигада охирги 3та ўйинда 4та гол уришга эришди. "Қизилқум" эса охирги 3та турда жами 2та гол урди холос.
Ҳозир "Қизилқум"да ўйнаётган Эркин Бойдуллаев ва Мақсуд Каримов кўп йиллар давомида "Насаф" шарафини ҳимоя қилишган ҳамда жамоа сардори бўлишган.
"Қизилқум" Ўзбекистон чемпионатида ўртача ёши энг катта клублардан бири - 28,1. "Насаф" эса аксинча ўртача энг ёш таркибга эга - 22,7.
Nasaf Humoyun Murtozaev - 51' |
Superliga. Round 8 10/05/2019, 20:00 1
:
1
Finished
|
Qizilqum Murod Bobojonov - 49' |
Comments