Latest news

23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  10 23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  2 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  4 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  11 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  55 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Суперлига. Эркинов, Лобанов, Норхонов ва Жалилов ёхуд 25-тур лауреатлари News

Суперлига. Эркинов, Лобанов, Норхонов ва Жалилов ёхуд 25-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Навбаҳор" клуби бу тур лигада қолиш учун курашаётган "Андижон" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Тўғри "Андижон" мусобақа жадвалида охирги ўринларда бормоқда, лекин шу куни Кумиков шогирдлари ютқазмаслик учун борларини беришди ва сўнгги дақиқагача ўйнашди. Водий дербисидаги ғалабадан кейин "бургутлар"нинг қуйи лигага тушиб кетиши ойдинлашди. "Навбаҳор" устози Виктор Жалилов championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Металлург" бу тур Бекободда "Турон"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бекобод клуби дарвозабони шу куни бир қатор сейвлар билан жамоаси жонига оро кирди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 25-турнинг энг яхши дарвозабони Александр Лобанов бўлди.



Бу турда "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов "Насаф" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов Тошкент дербисида "Локомотив" билан баҳсда фаол ўйнади ва хет-трикка эришди. Шу тариқа, Ҳожимат Эркинов championat.asia талқинига кўра 25-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика