Latest news

01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  106 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  59 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  32 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

Суперлига. Чиройли голлар урилган ўйинда "Динамо" "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади News

Суперлига. Чиройли голлар урилган ўйинда "Динамо" "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Динамо" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

"Динамо" - "Сурхон" 3:0 (ТУГАДИ)

26.09.2024 (пайшанба).

“Динамо” стадиони. Самарқанд

18:30

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Шерзод Аъзамов, Ислом Азимов, Зокир Сапоев;

ВАР ҳаками: Розиябону Юсупова

АВАР: Элнур Дониёров

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

КомиссарВладимир Назаров.

Гол: Анвар Хожимирзаев 55 1:0, Ҳислат Ҳалилов 81, 2:0, Салим Мустафоев 90, 3:0

"Динамо":  13. Равшанбек Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (8. Ҳислат Ҳалилов, 73), 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Францис Нарх, 10. Жоэль Кожо, 17. Салим Мустафаев, 20. Ратиньо, 21. Анваржон Хожимирзаев (14. Баҳодир Насимов, 89), 22. Санжар Шоаҳмедов ( 9. Хумоюнмирзо Иминов,57), 44. Душан Мийич ( 4. Муҳаммадали Турсунов, 89), 70. Майкон Дуглас (77. Воҳиджон Оқбўтаев

Захира: 1. Фарҳод Раҳматов,11. Маркос Кайк,  18. Дилшод Раҳматуллаев, 30. Абубакир Мўйдинов, 

"Сурхон": 86. Даврон Мерганов, 3. Суннатуллоҳ Хамиджонов, 4. Нодирхон Неъматхонов, 5. Жамалиддин Хожаниёзов, 7. Достонбек Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 9. Тамирлан Жамалутдинов ( 6. Беҳзод Шамсиев,46), 10. Дмитрий Плетнёв, 17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов ( 2. Бобиржон Асқаров, 46)

Захира: 25. Максим Муркаев, 14. Сарвар Абдуҳамидов, 15. Диёр Рамазонов, 22. Жавоҳир Жўраев, 80. Диёрбек Жалолиддинов, 98. Фарруҳ Икрамов, 99. Камрон Саидазимов.

Огоҳлантириш: Жаҳонгир Абдусаломов, Нодирхон Неъматхонов ("Сурхон"), Жоэль Кожо ("Динамо")

Четлатиш: Достон Турсунов ("Сурхон")

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



90. ГОЛ. ЯНА БИР ЧИРОЙЛИ ГОЛ. Салим Мустафоев аниқ зарба билан Мерганов дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

89. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Душан Мийич ўрнига Муҳаммадали Турсунов, Анвар Хожимирзаев ўрнига Баҳодир Насимов тушди.

81. ГОЛ. ЧИРОЙЛИ ГОЛ. Захирадан майдонга тушган Ҳислат Ҳалилов аниқ ва кучли зарба билан дарвозабоннинг устидан тўпни тушириб қўйди. Ижро жуда мукаммал! 

80. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Гол инобатга олинмади. 

78. ГОЛ. "Динамо" ҳужумчиси Жоэль Кожо Мустафоевдан тўпни қабул қилиб олиб аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. ВАР вазиятни кўрмоқда. 

78. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Нодирхон Неъматхонов

77. ЗАРБА. Анвар Хожимирзаев жарима майдончаси ичида зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди.

73. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Улуғбек Абдуллаев ўрнига Ҳислат Ҳалилов, Дуглас Майкон ўрнига Воҳиджон Оқбўтаев тушди. 

71. ЗАРБА. Анвар Хожимирзаевдан ажойиб техник ҳаракатлар ва кучли зарба. 

69. Жаҳонгир Абдусаломовнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.

65. ОГОҲЛАНТИРИШ ."Динамо", Жоэль Кожо. 

62. Жоэль Кожо бирга бир вазиятда "Сурхон" дарвозасини ишғол қила олмади. 

57. Гол инобатга олинди. 

55. ГОЛ. Анвар Хожимирзаев "Динамо"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Дугласнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпни Хожимирзаев дарвозага йўллади. Ҳакам эса ВАРни тингламоқда. 

46. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Тамирлан Жамалутдинов ўрнига Беҳзод Шамсиев, Асадбек Каримов ўрнига Бобиржон Асқаров тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ЧЕТЛАТИШ. Ҳакам вазиятни ВАРда ўзи кўрди ва қарорини ўзгартирди.  Достон Турсуновга қизил карточка кўрсатилди.

44. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Достон Турсунов. Ҳакам ВАРда вазиятни кўрди. 

41. "Динамо" ҳужумчиси Анвар Хожимирзаев тезкор ҳаракатлар билан рақиб жарима майдончаси ичига кириб кетаётган вақтда тўхтатиб қолинди. Ҳакам учрашувни давом эттиришни айтди. 

33. Жоэль Кожо қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

30. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Жаҳонгир Абдусаломовга сариқ карточка кўрсатилди. 

25. ЗАРБА. Хожимирзаев Неъматхонов ва Шербўтаевни алдаган ҳолда дарвозага зарба берди. Зарба хавфли лекин ноаниқ.

21. ЗАРБА. "Сурхон" ҳужум ташкил қилди. Плетнёвнинг узатмасидан сўнг Ҳамиджонов зарба берди. Ягудин тўпни ушлаб олди. 

15. "Динамо"дан яна қарши ҳужум. Анвар Хожимирзаев катта тезликда олдинга ўтди. Уни рақиб футболчилари тўхтатиб қолди. 

12. "Динамо"нинг қарши ҳужумини "Сурхон" ҳимоячилари қайтарди. 

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. "Сурхон" жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичида тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 18:30да старт олади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика