Latest news

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  9 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Суперлига. Самарқанддаги оловли ўйинда "Динамо" ОКМК устидан ғалаба қозонди News

Суперлига. Самарқанддаги оловли ўйинда "Динамо" ОКМК устидан ғалаба қозонди

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Динамо" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.

"Динамо" - ОКМК 3:2 

16.08.2024. 19:00

"Динамо" стадиони, Самарқанд

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Турғун Жумабоев

ВАР: Рустам Лутфуллин

АВАР: Ислом Азимов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Хуршид Ғиёсов (пенальти) 18 0:1, Ратиньо 36 1:1, Рубен Санчес (пенальти) 49 1:2,  Жоэль Кожо (Анвар Ҳожимирзаев) 68, 2:2, Ҳислат Ҳалилов 90+6, 3:2

"Динамо": 13. Равшан Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев ( 6. Жаҳонгир Ўрозов, 68), 7. Францис Нарх, 9. Ҳумоюнмирзо Иминов (22. Санжар Шоаҳмедов,69), 10. Жоэль Кожо, 11. Маркос Кайк (8. Ҳислат Ҳалилов, 46), 17. Салим Мустафоев, 20. Франциско Феррейра, 21. Анвар Хожимирзаев, 44. Душан Мийич, 70. Дуглас Майкон 

Захира: 1. Фарҳод Раҳматов,14. Баҳодир Насимов, 18. Дилшод Раҳматуллаев,  23. Азизбек Аҳмедов, 30. Абубакр Мўйдинов, 77. Воҳиджон Оқбўтаев

ОКМК: 1. Валижон Раҳимов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (19. Михаел Клепац,67), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчес (18. Азиз Холмуродов,67), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Клейди Даци (27. Али Абдураҳмонов,83), 21. Саидафзалхон Аҳроров, 30. Аброр Саримсоқов ( 5. Гиорги Папава,46), 99. Иракли Руҳадзе (77. Нодирбек Абдураззоқов, 46)

Захира: 25. Дилшод Ёқубов, 35. Жавоҳир Илёсов, 13. Элдорбек Бегимов,   22. Шоҳрух Гадоев, 

Огоҳлантириш: Улуғбек Абдуллаев ("Динамо") 17, Ҳислат Ҳалилов  ("Динамо") 90+4

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+6. ГОЛ. Ҳислат Ҳалилов сўнгги сонияларда жуда совуққонлик билан тўпни дарвозага қараб тепди. Мана бу ўйин, мана бу ҳақиқий драма!

90+4. Пенальти бекор қилинди ва Ҳислат Ҳалиловга симуляция учун сариқ карточка кўрсатди. 

90+3. Ҳакам ВАРда ўзи вазиятни кўради. 

90+2. ПЕНАЛЬТИ. Валижон Раҳимов жарима майдончаси ичида Ҳалиловга қўполлик ишлатди ва ҳакам 11 метрга ишора қилди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

86. УУУХ. Ҳислат Ҳалилов жарима майдончаси ичида очиқ худудда рақиб дарвозасига ноаниқ зарба берди. 

85. Авазбек Ўлмасалиев қийин вазиятда тўп йўлига ғов бўлди. 

83. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Клейди Даци ўрнига Али Абдураҳмонов тушди

76. Холмуродовнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

68. ЎЗГАРИШ. "Динамо",  Ҳумоюнмирзо Иминов ўринга Санжар Шоаҳмедов, Улуғбек Абдуллаев ўрнига Жаҳонгир Ўрозов майдонга тушди

68. ГОЛ. "Динамо"дан чиройли комбинация, Иминов - Ҳожимирзаев - Кожо триоси якунда ҳисобни тенглаштирди. Кожо ҳужумга чиройли нуқтани қўйди. 

67. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Миржамол Қосимов ўрнига Михаэль Клепац, Рубен Санчес ўрнига Азиз Холмуродов тушди. 

64. СЕЙВ. Валижон Раҳимов бирга бир вазиятда тўпга чиқиб бориб хавфни бартараф этди. 

55. ЗАРБА.  Қосимовдан ажойиб зарба, Ягудиндан ҳам ажойиб сейв. 

49. ГОЛ. Рубен Санчес имкониятдан унумли фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 1:2

47. ПЕНАЛЬТИ. ОКМК иккинчи бўлим бошланиши билан пенальти ишлади. Ҳакам ВАР билан икки оғиз гаплашиб олди ва пенальти. 

46. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Маркос Кайк ўрнига Ҳислат Ҳалилов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

36. ГОЛ. "Динамо"нинг кетма-кет ташкил қилган ҳужумлари якунда самара келтирди. Ратиньо узоқ масофадан кучли зарба билан Валижон Раҳимов дарвозасини аниқ нишонга олди. 

33. "Динамо"нинг бразилиялик футболчиси Феррейрадан яхши зарба. Ҳозирча майдон эгаларининг ҳужумлари самара келтираётгани йўқ. 

24. ЗАРБА. Яна меҳмонлар дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Анвар Ҳожимирзаевнинг қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

22. ЗАРБА. "Динамо" хавфли ҳужум уюштирди, Маркос Кайк тўпни шунчаки ажойиб тўхтатиб олиб зарба йўллади. Лекин ноаниқ. Ўйинда кескинлик ошди. 

18. ГОЛ. Хуршид Ғиёсов 11 метрлик нуқтадан зарбани хатосиз амалга оширди ва ҳисобни очди, 0:1

16. ПЕНАЛЬТИ. ОКМКнинг грузиялик легионери Иракли Руҳадзени "Динамо" футболчилари жарима майдончаси ичида йиқитди. 

7. ОКМК жамоаси илк дақиқалардан фаол ҳаракат қилмоқда. 

- Учрашувга старт берилди. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика