Latest news

15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  2 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  7 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  17 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  11 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  33

Суперлига. Черан Гейнрихни ортда қолдирди News

Суперлига. Черан Гейнрихни ортда қолдирди

"Пахтакор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди (5:2).

Pakhtakor

Dragan Ceran - 35', Dragan Ceran - 39', Dragan Ceran - 50', Sardor Sobirkhodjaev - 59', Dragan Ceran - 78'

Superliga. Round 22

18/10/2022, 18:30

2
:
5
Finished

Kokand-1912

Javokhir Sidiqov - 29', Oybek Rustamov - 45'

45'
90'
35'  Dragan Ceran
39'  Dragan Ceran
39'  Farrukh Sayfiev
50'  Dragan Ceran
50'  Farrukh Sayfiev
59'  Sardor Sobirkhodjaev
59'  Azizbek Turgunbaev
78'  Dragan Ceran
29'  Javokhir Sidiqov
29'  Oybek Rustamov
45'  Oybek Rustamov
45'  Kuvondik Ruziev

Сидиқов ҳисобни очган ўйин тақдирини Драган Черан ҳал қилиб кетди. Шундан кейин сербиялик "киллер"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги статистикасини келтиришни лозим топдик. 


Топ-15

Футболимизга 2016 йил "Насаф" орқали кириб келган Драган бугун Суперлигадаги 158-ўйинини ўтказгани ҳолда 111-голини расмийлаштириб қўйди. Сербиялик футболчи шу тариқа Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Шуҳрат Раҳмонқуловни ортда қолдириб, Сервер Жепаровга етиб олди (15-ўрин).

Айни пайтда у Суперлига тарихида энг кўп гол урган легионер ҳисобланади. Черандан ташқари, фақат туркманистонлик Артур Геворкянгина юзлик довондан ошишни уддалаган (105).

10-гол

"Пахтакор" сардори кеча водий клубига қарши 11-ўйинини ўтказиб, умумий ҳисобда 10-марта қўқонлик мухлисларни ранжитди. Фақатгина "Бухоро" мухлислари Черандан кўпроқ азият чекишган (12 марта). 

Факт: Сербиялик футболчи Суперлигада ўзи тўқнашган 19 жамоага гол уришни уддалаган. У фақатгина элитага жорий йилдан қўшилган "Олимпик" дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Топ-3

Черан "Пахтакор" либосидаги 77-голини уриб, жамоанинг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги тўпурарлари рейтингида Александр Гейнрих ва Зайниддин Тожиевни ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олди. Ундан тепада Анвар Солиев (86) ва Игор Сергеев (101) жойлашган.

Драган яна 25та гол урса, клуб тарихидаги энг яхши бомбардирга айланади.

Рекорд

Мазкур "покер"дан кейин қаҳрамонимиз яна "Олтин бутса" учун асосий даъвогарга айланиб олди. У қаторасига 3 бор тўпурарлар пойгасини ютган чемпионатимиз тарихидаги ягона ўйинчи ҳисобланади. Агар жорий мавсум охирида ҳам "снайперлик" Черанга насиб қилса, ушбу натижани узоқ йиллар ҳеч ким янгилай олмаса керак...

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика