Latest news

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  25 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

"Суперлига чемпиони Про лигада юрмаслиги керак, мен жамоага ёрдам бериш учун келдим" — "Локомотив"нинг хорватиялик легионери News

"Суперлига чемпиони Про лигада юрмаслиги керак, мен жамоага ёрдам бериш учун келдим" — "Локомотив"нинг хорватиялик легионери

"Локомотив" қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибига хорватиялик ҳужумчи Шиме Жужулни қўшиб олганини биласиз.

Чемпионатимизда бу юрт вакилларининг ташрифи ҳар доим ҳам кузатилавермайди, шу боис улардан ҳаддан ташқари кўп нарса кутилади. Умуман олганда, ҳозиргача ўйнаб кетган хорватияликлардан Юрица Булят, Ивор Веицер ёмон таассурот қолдирмаган. Эдин Юнузовичнинг "Бухоро"даги фаолияти пандемия сабаб узоққа чўзилмаганди. Шиме Жужул сайтимизга берган интервьюсида "Локомотив"га келиши ва Хорватия терма жамоасига оид айрим саволларга жавоб берди. 



- Ўзбекистонга яқинда келдингиз ва янги жамоангиз билан машғулотларни бошладингиз. Янги жамоада ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Биринчи таассуротларим жуда ёқимли, дея оламан. "Локомотив" клуби тарихи билан танишиб чиқдим. Жамоа яқин тарихда Суперлига ва мамлакат кубогида зафар қучган. Шундай экан, бундай жамоа Про лигада юрмаслиги керак.

- Бу ерга келишингиздан аввал Сингапур чемпионатида тўп тепдингиз. Сингапурда футбол ривожланиши қай даражада? "Локомотив" билан солиштирганда айнан қайси жиҳатлари кучли?

- Сингапурда тўп тепиш шахсан мен учун яхши тажриба бўлди. У ерда ёқимли дамларни ўтказдим. Футболчи учун муҳими тўхтаб қолмаслик ва тажрибасини ошириб бориш. Мен ҳозир "Локомотив" футболчисиман. Лекин икки мамлакат жамоалари ўйинларини таққослай олмайман. Футбол ҳамма жойда ривожланяпти. Сингапур ҳам бундан мустасно эмас. Аммо юқорида айтганимдек, солиштира олмайман. 

- "Локомотив"да Суперлигадаги 10 йиллик иштирокдан сўнг пасайиш юзага келди ва клуб Про лигага тушиб кетди. Улар яқин яқингача Ўзбекистон чемпиони бўлиб келаётганди. Шундай экан, нега янги клуб сифатида "Локомотив" вариантида тўхталдингиз?

- Мазкур клубдан қўнғироқ бўлганда кўп ҳам ўйламадим. Барчамиз биламизки, "Локо" катта жамоа. Имкон қадар тезроқ Суперлигага қайтамиз. 

- Марина кўрфазидаги қирғоқ яқинида сувда жойлашган стадионда ўйнаб кўрдингизми?

- Ҳа, мен бир маротаба ўша стадионда ўйнаганман, лекин у футбол учрашуви эмас, кўпроқ омма учун ташкилаштирилган тадбирга ўхшар эди.



- "Локомотив"да янги мавсумда нима кутмоқдасиз?

- Жамоанинг олдига қўйилган барча мақсадларига эришишига ёрдам беришга тайёрман. 

- Хорватия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида бронза медалларига эга чиққани мамлакат футболининг тўғри йўлдан бораётгани билан боғлиқми?

- Албатта. Хорватиядек кичик давлат учун жаҳоннинг кучли учта терма жамоаси қаторидан жой олиш жуда аъло натижа. 

- Сиз учун кутилмаган кашфиёт футболчи ким бўлди? Ливакович ёки Гвардиол?

- Мен учун энг катта сюрпириз Гвардиол бўлди. 20 ёшда бундай катта даражадаги мусобақада барчани қойил қолдириш ақл бовар қилмайдиган нарса. Келажакда уни Европанинг гранд жамоалари таркибида кўрамиз, деган умиддаман. 

- Ҳозирда Хорватия терма жамоасида ўйнаётган қайси футболчилар билан бирга тўп тепгансиз?

- Кристиан Жакич, Никола Влашич ва Йосип Юранович билан  бирга тўп тепганман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика