Latest news

17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  0 17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  12 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  4 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Суперлига. Пенальти, карточка ва тўхталишларга бой бўлган ўйинда "Бунёдкор" камбек қилди News

Суперлига. Пенальти, карточка ва тўхталишларга бой бўлган ўйинда "Бунёдкор" камбек қилди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" учрашуви бошланмоқда.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca-Cola Суперлига. 4-тур
31 март, пайшанба
БУНЁДКОР 2:1 ДИНАМО

Гол: Умарали Раҳмоналиев (83),  ЎЛлмасалиев (90+3) - Саҳоб Рашидов (16)
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Алишер Усмонов, Александр Буров, Равшан Абдивоҳидов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Аббосхон Аҳроров 

"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 4.Давронжон Эргашев, 5.Дилшод Жўраев (7.Одилжон Абдураҳмонов, 46), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Францис Нарх, 10.Расул Йўлдошев, 29. Музаффар Олимжонов (14.Ҳусайн Эргашбоев, 73), 33.Умарали Раҳмоналиев, 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Гбадамоси (22.Усмонали Исмоналиев, 46), 88.Жаҳонгир Ўрозов (99.Умид Султонов, 73).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 2.Сардор Хурсандов, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 21.Ғайрат Азизхўжаев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Динамо": 12.Милое Прекович, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Темур Исмоилов ( 9.Тўлқин Эргашев, 87), 15.Жўрабек Маннонов, 17.Музаффар Музаффаров, 20.Жасур Жумаев, 22.Абдужамол Исроилов, 70.Ойбек Нурматов (31.Сайдулло Раҳматов,75), 11. Саҳоб Рашидов (78.Александр Глишич, 87), 88.Евгений Чумак.
Захира: 35.Аслонбек Аҳроров, 10.Шоҳмалик Комилов, 14.Шокир Йўлдошев, 19.Ислом Шарипов, 30.Жасурбек Умаров, 97.Фаҳриддин Алимов.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурматов (14), Жаҳонгир Ўрозов (15), Дилшод Жўраев (36), Томива (36), Музаффар Музаффаров (65), Темур Исмоилов (65), 5.Михайло Йованович (82), У. Раҳмоналиев (88), Жўрабек Маннонов (90+5)

Четлатиш: Абдужамол Исроилов ("Динамо", 64)

Амалга оширилмаган пенальти: И. Томива (35).




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ 



Учрашув ўз ниҳоясига етди. "Бунёдкор" ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.

90+3. Гооооооол! Авазбек Ўлмасалиев жарима майдони ичидаги палапартишликдан кейин "Бунёдкор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.




Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Бунёдкор"дан яна бир кескин ҳужум. Аммо, "Динамо" ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

88. Рақиб қарши ҳужумини қўполлик эвазига тўхтатиб қолган Умарали Раҳмоналиев огоҳлантирилди.

87. "Динамо"да ўзгариш. Рашидов ўрнига Глишич, Исмоилов ўрнига Эргашев майдонга тушди.

83. Гооол! Умарали Раҳмоналиев 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

82. Эпизодни ўзи текширган Рустам Лутфуллин "Динамо" дарвозаси томон 2-пенальтини белгилади.

81. Лутфуллин 2 дақиқадан бери ВАР хонасидагилар билан суҳбатлашмоқда.

79. Даҳшат! "Қалдирғочлар"нинг кетма-кет зарбаларини Прекович ёки мудофаа чизиғи вакиллари бартараф қилишмоқда.

78. Ўрозов майдонни тарк этгач "Бунёдкор" 3 ҳимоячи билан ўйнаяпти: Эргашев ўртада, Иззатов ва Ўлмасалиев қанотларда.о

75. "Динамо"да ўзгариш. Ойбек Нурматов ўрнига Сайдулло Раҳматов майдонга тушди.

73. "Бунёдкор"да ўзгариш. Олимжонов ўрнига Ҳусайн Эргашбоев, Ўрозов ўрнига Умид Султонов майдонга чиқарилди.

69. ВАЗият ВАР тизими орқали текширилди. Бош ҳакамнинг қарори тўғрилиги тасдиқланди.

68. Гооол! "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди. Йўқ, Рустам Лутфуллин "Динамо"нинг жарима майдони ичида қоида бузилгани туфайли голни инобатга олмади.

65. Ўйин жудаям асабий руҳда кеяпти. Бу гал Темур Исмолив огоҳлантирди.

64. Эпизодни Рустам Лутфуллиннинг ўзи текширди ва "Динамо" вакили Абдужамол Исроиловни майдондан четлатди.




62. ВАР эҳтимолий қизил карточкани текширмоқда.

60. Суҳроб Иззатов майдонга қулади. Унга Абдужамол Исроилов боши билан зарба берган кўринади...

58. Яна зарба ва яна устун! Бу гал Суҳроб Иззатов тўпни дарвозага йўллаган эди.

56. Зарбааа! Расул Йўлдошев томонидан жарима майдонига узатилган тўпни Францис Нарх боши билан дарвоза йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

54. "Динамо" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Давронжон Эргашевнинг кучли зарбаси "жонли девор"дагилардан бирини майдонга қулатди.

47. Ойбек Нурматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

46. "Бунёдкор"да ўзгариш. Тайм аввалида Дилшод Жўраевни Одил Абдураҳмонов, Иброҳим Томивани эса Усмонали Исмоналиев алмаштирди.

45+3. "Бунёдкор" ҳужумни кескинлаштиришга қийналаётган бир пайтда дастлабки таймга якун ясалди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Суҳроб Иззатов жарима майдонига ёриб кириб, тўпни Йўлдошевга оширди. Расулнинг зарбаси дарвоза тўсинининг юқорисидан ўтиб кетди.

38. Ўйин тўлиқ "Динамо" ярим майдонига кўчди. Аммо "қалдирғочлар"нинг ҳужумлари натижасиз тугаяпти.




35. Йўқ, Томиванинг зарбасини посбон бартараф қилди. 2-зарба ҳам Прекович тўғоноқ бўлиб қолди.

34. Томива ва Жўраев ўзаро талашиб қолишди. Пенальтини Иброҳим ўйинга киритадиган бўлди.

33. Вазиятни яна Лутфуллиннинг ўзи текширди ва 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальти!

31. Нарх тўпни усталик билан жарима майдони ичидаги Расул Йўлдошевга ташлаб берди. Расулнинг узатмасини эса рақиб ҳимоячилари бартараф этганди. "Қалдирғочлар" дарҳол тўпни майдон ташқарсига чиқариб, ҳакамдан пенальти сўрашмоқда. Уларнинг фикрича, ҳимоячи тўпни қўли билан бартараф қилган...

28. Суҳроб Иззатов Раҳмоалиев томонидан қанотга оширилган узатмага етиб келолмади.

26. Жасур Жумаев Томивага нисбатан қўпол ўйнади. Мезбонлар форвардига тиббий ёрдам керак...

20. Эпизодни Рустам Лутфуллиннинг ўзи текширди ва голни инобатга олди. Учрашув давом этади.

17. ВАР вазиятга аралашди. Афтидан, ўйиндан ташқари ҳолат борга ўхшайди.

16. Гооол! Жаримадан ўйинга киритилган тўпни "Бунёдкор" ҳимоячилари бартараф қила олишмади. Натижада Саҳоб Рашидов учрашувда ҳисобни очди - 0:1.

15. Қарши ҳужумга ошиқаётган Рашидовни қўполлик билан тўхтатиб қолган Ўрозовга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

13. Ойбек Нурматов Лутфуллин томонидан огоҳлантирилди. У Музаффар Олимжоновга нисбатан қўпол ҳаракат қилган эди.

11. Ухх! Жўрабек Маннонов қанотдан оширган тўп Султоновдан ўтиб кетди. "Динамо" вакилининг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбасини эса Авазбек Ўлмасалиев бартараф қилиб, жамоа жонига оро кирди.

8. "Корнер" навбати меҳмонларда. Бурчакдан узатилган тўп тўғри Умарали Раҳмоналиевга келиб тушди. У бошлаган ҳужум якунига етмай қолди.

6. "Қалдирғочлар" тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беришади. Олимжоновнинг узатмасини рақиб ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.

3. "Динамо"нинг ҳужуми кескин кўриниш олиши мумкин эди. Бироқ, мезбонлар посбони тўпга Саҳоб Рашидовдан аввал етиб келиб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Ўйинга старт берилди. Тўпни ўйинга самарқандлик футболчилар киритиб беришди.


Хабарингиз бор, 4-тур баҳслари Ҳалол футбол шиори остида ўтказилади. Майдонга чиқиб келган ҳар 2 жамоа футболчилари ушбу акция доирасида биргаликда суратга тушишди...

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика