Latest news

21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  7 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  2 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  14 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  8 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1

Суперлига: 6-тур рамзий терма жамоаси News

Суперлига: 6-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 6-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Рамзий терма жамоа 3-4-3 тактик схемаси асосида танланди.

Тур рамзий терма жамоаси дарвозасига "Насаф" сафида дебют учрашувини ўтказган 18 ёшли Абдувоҳид Неъматов лойиқ кўрилди. Турнинг энг яхши кипери номига муносиб кўрилган Неъматов табиийки тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Неъматов АГМКга қарши баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлашга эришди.

Ҳимоя чизиғида "Насаф" вакили Дилшод Саитов, "Локо" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ва "Навбаҳор" аъзоси Славко Лукич қўйилди. Эътиборли тарафи, бу ҳимоячилар мазкур турда нафақат ўзларининг ишончли ўйинлари, балки рақиб дарвозасини ишғол этишни ҳам уддасидан чиқишди.

Ярим ҳимоянинг таянч зонасига "Насаф" футболчиси Азизжон Ғаниев қўйилди. Яқиндагина узоқ муддатли танаффусдан сўнг яшил майдонга қайтган хавбек АГМК билан бўлган беллашувда жамоасининг иккита голига ҳаммуаллифлик қилди. Шунингдек, Ғаниевга тандем сифатида "Локомотив" футболчиси Жамшид Искандеров танланди. "Қизилқум" билан учрашувда тезкор гол киритган "Локо"нинг устунлигини таъминлаган Жамшид Искандеров ўйинда ҳам ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турди. Киритган беназир голи эса учрашувга безак берди.

Ярим ҳимоянинг қанотларига "Динамо" аъзоси Сардор Эминов ва "Металлург" вакили Музаффар Музаффаров қўйилди. Сардор Эминов "Навбаҳор" билан ўйинни кўтаринки руҳда ва анча самарадор ўтказди. "Навбаҳор" дарвозасига киритилган ҳар иккала голда ҳам Эминов бевосита иштирок этди. Дастлабки голга ассистентлик қилган Эминов, иккинчи голни ажойиб ва аниқ зарбаси орқали рақиб дарвозасига киритди. Музаффар Музаффаров эса "Қўқон-1912"га қарши беллашувда жамоасининг муҳим, яъни мувозанатни тикловчи голини урди ва бекободликларга ишончни қайтарди.

Ҳужум чизиғидан эса "Бухоро", "Бунёдкор" ва "Насаф" футболчилари жой олишди. Бухородаги ўйинла дубль қайд этган Хуршид Ғиёсов ҳужумкор вингер сифатида танланган бўлса, қарама-қарши қанотда "Бухоро" аъзоси Достон Ибрагимов қўйилди. Достон Ибрагимов "Бунёдкор" билан ўйинда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Марказий ҳужум сифатида эса турнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ҳумоюн Муртазоев танланди. АГМК билан баҳсда дубль қайд этган Муртазоев жамоасининг уч ўйинлик мағлубиятли сериясига якун ясашга ва ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди.

Шу тариқа тур рамзий жамоасидан "Насаф"дан 4, "Локо"дан 2, "Динамо", "Навбаҳор", "Металлург", "Бунёдкор" ва "Бухоро"дан 1 нафардан футболчи ўрин олди.


Тур рамзий терма жамоаси (3-4-3):

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Славко Лукич ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар: Сардор Эминов ("Динамо"), Жамшид Искандеров ("Локомотив"), Азиз Ғаниев ("Насаф"), Музаффар Музаффаров ("Металлург")

Ҳужумчилар: Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Ҳумоюн Муртазоев ("Насаф"), Достон Ибрагимов ("Бухоро")



Фото             Суперлига. 6-тур лауреатлари аниқланди 

Суперлига: Қизиқарли бошланган тур зерикарли ва нурсиз ўйин билан тугади ёхуд чемпионлик учун курашаётган "эски бўрилар" (тур шарҳи)

 Видео             Суперлига. 6-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика