Latest news

13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  3 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  7 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  11 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  22 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  18

Суперлига. 6-тур лауреатлари News

Суперлига. 6-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

АГМК ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар ОЧЛ баҳслари сабаб июнь ойига қолдирилган. Championat.asia сайти қолган ўйинлар асосида тур лауреатларини аниқлади. 


Бекободнинг "Металлург" клуби бу турни Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси бу мағлубият "Қўқон-1912" учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Ушбу мағлубиятга Жасур Абдураимов бошчилигидаги бекободликлар сабабчи бўлишди. Тўғри шу куни ўйин дуранга мос бўлганди, аммо сўнгги дақиқаларда Саламат Қутибоев урган гол "Металлург"га муҳим 3 очкони тақдим этди ва championat.asia сайти талқинига кўра Жасур Абдураимов 6-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Навбаҳор" - "Турон" учрашувида кўпчилик мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолагани турган гап. Бироқ мухлисларсиз ўтказилган баҳсда "лочинлар" Суперлига дебютанти ҳисобланган "Турон"ни юта олишмади. Ўйин давомида ҳаттоки мағлуб бўлишлари ҳам мумкин эди. Яйпанликларнинг бир қатор ҳужумларини "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 6-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди. 




Марко Станоевич кетма-кет учинчи марта championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилмоқда. "Насаф"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси ўтган турларда "Турон" ва "Қизилқум" дарвозаларига чиройли гол урганди, унинг "Сурхон" дарвозасига урган голи олдинги иккита голидан ҳам чиройли чиқди. Қуйида турнинг энг чиройли голларини томоша қилинг:




"Насаф" бу турда "Сурхон"ни аяб ўтиргани йўқ ва 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни "аждарлар" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жуда ҳам фаол бўлди. Тўғри рақиб жуда кам ҳужум қилди ва ҳимояда унга деярли иш бўлгани йўқ. Бироқ Шерзод ўйин давомида битта гол урди ва икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Яъни гол+пас тизими бўйича 3 балл тўплади. Очиғини айтиш керак баъзи ҳимоячилар мавсум давомида ҳам бундай натижага эриша олмайди, шу боис championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси Шерзод Насруллаев бўлди.



Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика