Latest news

22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  4 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  3 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  6 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  64 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  11 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  72 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6

Суперлига. 6-тур лауреатлари News

Суперлига. 6-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

АГМК ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар ОЧЛ баҳслари сабаб июнь ойига қолдирилган. Championat.asia сайти қолган ўйинлар асосида тур лауреатларини аниқлади. 


Бекободнинг "Металлург" клуби бу турни Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси бу мағлубият "Қўқон-1912" учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Ушбу мағлубиятга Жасур Абдураимов бошчилигидаги бекободликлар сабабчи бўлишди. Тўғри шу куни ўйин дуранга мос бўлганди, аммо сўнгги дақиқаларда Саламат Қутибоев урган гол "Металлург"га муҳим 3 очкони тақдим этди ва championat.asia сайти талқинига кўра Жасур Абдураимов 6-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Навбаҳор" - "Турон" учрашувида кўпчилик мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолагани турган гап. Бироқ мухлисларсиз ўтказилган баҳсда "лочинлар" Суперлига дебютанти ҳисобланган "Турон"ни юта олишмади. Ўйин давомида ҳаттоки мағлуб бўлишлари ҳам мумкин эди. Яйпанликларнинг бир қатор ҳужумларини "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 6-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди. 




Марко Станоевич кетма-кет учинчи марта championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилмоқда. "Насаф"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси ўтган турларда "Турон" ва "Қизилқум" дарвозаларига чиройли гол урганди, унинг "Сурхон" дарвозасига урган голи олдинги иккита голидан ҳам чиройли чиқди. Қуйида турнинг энг чиройли голларини томоша қилинг:




"Насаф" бу турда "Сурхон"ни аяб ўтиргани йўқ ва 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни "аждарлар" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жуда ҳам фаол бўлди. Тўғри рақиб жуда кам ҳужум қилди ва ҳимояда унга деярли иш бўлгани йўқ. Бироқ Шерзод ўйин давомида битта гол урди ва икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Яъни гол+пас тизими бўйича 3 балл тўплади. Очиғини айтиш керак баъзи ҳимоячилар мавсум давомида ҳам бундай натижага эриша олмайди, шу боис championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси Шерзод Насруллаев бўлди.



Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика