Latest news

13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  2 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   4 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  14 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   9 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  2 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  20 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2

Суперлига: 3-тур рамзий терма жамоаси News

Суперлига: 3-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 3-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Мазкур тур рамзий терма жамоасини 3-4-3 тактик схемасига монанд жойлаб чиқдик.

Унга кўра, дарвозага турнинг энг яхши посбони дея эътироф этилган, "Бунёдкор"нинг ғалабасига катта ҳисса қўшган Муроджон Зуҳуров қўйилди.

Ҳимоя чизиғида ишончли, мустаҳкам ва самарали ўйнаган мудофаа вакилларини қўйдик. "Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов "Андижон" билан баҳсда нафақат ўз ҳудудида ишончли ўйнади, балки жамоасининг муҳим бўлган илк голини уришга ҳам муваффақ бўлди. "Динамо" аъзоси Миркомил Лоқаев ҳам ҳимояда мустаҳкам ўйнаш баробарида жамоасининг ғалаба тўпини жуда чиройли тарзда киритди. Ҳимоя чизиғидаги учинчи вакил АГМК аъзоси, "Қўқон-1912"га қарши ўйинда марказий ҳимояда ўйнаган Дилшод Жўраев жамоасининг ҳимоядаги муаммоларини бартараф этиш билан биргаликда, баҳсда дубль муаллифига ҳам айланди.

Ярим ҳимоя чизиғида тўрт нафар футболчи қўйилди. Чап қанотдан АГМКнинг ҳужумкор вингери Жасур Ҳасанов жой олди. Ҳасанов мазкур баҳсда жуда фаол ўйнади ва жамоасининг қатор ҳужумларини ташкил этишда жонбозлик кўрсатди. Шу билан биргаликда Ҳасанов беллашув давомида жамоадоши Зафар Полвоновга иккита голли узатмани амалга оширди. Ўнг қанот ярим ҳимоясида эса "Насаф"нинг "Пахтакор"га қарши баҳсида жуда фаол ўйнаган ва голни ташкил этилишида муҳим фигурага айланган Ислом Кенжабоев қўйилди. Кенжабоев жароҳатига қадар ўз қанотида жуда фаол ўйнади ва қатор рейрлар орқали "Пахтакор" ҳимоясини таҳликада ушлаб турди. 

Марказий ярим ҳимоя чизиғида "Насаф"нинг таянч ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов лойиқ кўрилди. Абдураимов "Насаф" сафида таянч нуқтасида ишончли ўйнаш билан биргаликда, жамоа ўйинини бир балансда ушлаб туришда муҳим футболчига айланди. Айнан унинг тартибли ва аниқ ҳаракатлари эвазига "Насаф" ҳимоядан ҳужумга ўтишда ва рақиб ҳужумларини бартараф этишда яхши ўйнамоқда. Шавкат Саломов эса "Сўғдиёна"га қарши баҳсда жамоасининг ҳар учала голида иштирок этди. Дастлабки иккита голни ажойиб тарзда урган футболчи, учинчи голда очиқ дарвозага гол уриб хет-трик қилишдан кўра, жамоадоши, "Сурхон" ҳужумчиси Шерзод Ҳакимовга тўп киритиш имкониятини тақдим этди. Шу тариқа Саломов мазкур баҳсда дубль қайд этиш билан биргаликда, голли узатмани ҳам амалга оширди.

Ҳужум чизиғида "Локомотив" тўпурари, "Андижон" дарвозасига жуда нозик дид билан гол урган Темурхўжа Абдухолиқов, АГМКдан турнинг энг яхши футболчиси бўлган, пента-трик соҳиби Зафар Полвонов ва "Бунёдкор"нинг иккита голи муаллифига айланган Хуршид Ғиёсов лойиқ кўрилди.

Тур рамзий терма жамоаси

Суперлига: Ғалаба таъмини сезмаётган водий жамоалари, АГМК ҳамда Полвонов учун фантастик тур ва бошқа тафсилотлар (тур шарҳи)         

Фото: Тур лауреатлари аниқланди 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика