Latest news

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  39

Суперлига: 26-тур лауреатлари аниқланди ФОТО News

Суперлига: 26-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 26-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Пахтакор" - "Локомотив" 1:3

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган марказий баҳс, Тошкент дербисида мухлисларга голлар-шоуси тақдим этилди.

Чемпионлик баҳсига қиёсланган мазкур ўйинда "Локомотив" кубокдаги мағлубият аламини олишга муваффақ бўлди. Расмий протоколда 11дан ортиқ мухлис келгани қайд этилган учрашувда мезбонлар битта, меҳмон "темирйўлчилар" эса 3 маротаба дарвозани ишғол этишди. Натижада Андрей Фёдоров жамоаси "Пахтакор"ни ўз уйида мағлуб этди. Шота Арвеладзе "шерлар" бошқарувига келгач "Локо" илк маротаба "Пахтакор"дан устун келди. Бунга қадар эса жамоалар ўтказган 4 беллашувнинг иккитаси "Пахтакор"нинг ғалабаси ва яна 2таси дуранг билан тугаганди. Марказий ўйин мақомидаги мазкур учрашув сўзсиз турнинг энг қизиқарли ва эътиборли тўқнашувига айланди.


Тур мухлислари - йўқ

Мухлислик қилиш маданияти ва стадионга томошабинлар ташрифи пасайиб кетгани учун ҳам мазкур номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур ҳаками - Зокир Қодиров

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашувини бошқариб борган Зокир Қодиров баҳсни ҳеч қандай қўпол хатоларсиз ўтказди.

Ўйин давомида баҳсли қарорлар чиқармаган, ўйин натижасига таъсир этувчи хатоларга йўл қўймаган Қодировни тур ҳаками дея эътироф этдик.



Тур матбуот хизмати - йўқ

Тан олиш керак, клублар матбуот хизмати ҳам мавсумнинг якуний қисми яқинлашаётгани сари уйқуга кетмоқда. Уларда ҳам аввалги фаоллик, тезкорлик ва профессионаллик кўринмаяпти. Мазкур турда ҳеч бир матбуот хизмати ўз ишини юқори даражада уддалагани йўқ. Шу боисдан ҳам мазкур турда ҳеч бир клуб матбуот хизмати эътирофга лойиқ кўрилмади.


Тур иқтибоси: "Биз ҳали "Локо" билан яна учрашамиз"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин чемпионлик масаласи ҳали буткул ҳал бўлмаганини таъкидлаб, қолган жамоалар "Локо"ни таслим этишларига умид қилишини яширмади.

"Чемпионлик тақдири буткул ҳал этилгани йўқ. Биз ҳали яна "Локомотив" билан учрашамиз. Шунингдек, "Локо" олтиталикдаги қолган жамоалар билан ўзаро ўйнайди. Қайсидир жамоа улардан очко олишига умид боғлаймиз", - деди Шота Арвеладзе.


Тур голи - Хуршид Мухторов

"Насаф" ҳимоячиси Хуршид Мухторов Олмалиқда ўтган собиқ жамоасига қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди.

Собиқ жамоасини жарима зарбасидаги чиройли ва беназир гол билан сийлаган Мухторов тур голига муаллифлик қилди. Ижро ва зарба ҳамоҳанг жуда чиройли кўринишни хосил қилди.


Тур дарвозабони - Жавоҳир Илёсов

"Металлург" мазкур турда ўз уйида "Бунёдкор"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди.

Ғалабада эса бекободликлар дарвозасини ишончли қўриқлаган Жавоҳир Илёсовнинг ҳам хизмати катта бўлди. Айнан унинг рақиб ҳужумлари пайтида ишончли ҳаракатлари жамоа ҳисобидаги очколар сонини ошишига хизмат қилди.


Тур мураббийи - Андрей Фёдоров

"Локомотив" Суперлиганинг 26-турида "Пахтакор" меҳмони бўлган "Локомотив" муҳим баҳсда қимматли уч очкога эга чиқди.

Андрей Фёдоров бошқарувидаги "Локо" пешқадамликни мустаҳкамловчи ғалабани "Пахтакор" майдонида қўлга киритганида мураббийнинг хизмати катта бўлди. Айнан Фёдоров танлаган тактика якунда ўз мевасини берди. Шу боисдан ҳам муҳим ва марказий учрашувда ғалабани тантана қилган Фёдоров тур мураббийи сифатида эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур футболчиси - Анзур Исмоилов

"Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов "Пахтакор"га қарши марказий баҳсда қўлга киритилган ғалабада қўшган ҳиссаси жуда катта бўлди.

Анзур Исмоилов нафақат ҳимояда тартибли ўйнади, балки ўйинга туб бурилиш ясаган ва "Локомотив"нинг устунлигини ҳисобда акс эттирган голга ҳам муаллифлик қилди. Шунингдек, Исмоилов ҳаводаги курашларда, якка-курашларда жуда фаол ва тартибли ўйнади. Шу боисдан ҳам Анзур Исмоилов тур футболчиси дея эътироф этилди.


Тур рамзий терма жамоаси (4-4-2):

Дарвозабон: Жавоҳир Илёсов ("Металлург")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Хуршид Мухторов ("Насаф"), Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар: Шаҳзод Шайманов ("Металлург"), Никола Милинкович ("Сўғдиёна"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Локомотив"), Мурод Бобожонов ("Нефтчи")


Тўпурарлар:
1.Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 14 (9 пенальти)
2.Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 11 (2 пенальти)


Ассистент:
1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 12


Қизиқ факт: Фарруҳ Сайфиев Суперлиганинг иккинчи босқичининг барча ўйинларида гол ураётган ягона футболчи. Фарруҳ Сайфиев кетма-кет 4 турдан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти. "Навбаҳор" билан ўйинда бошланган мазкур голли серия, "Бухоро", "Металлург" ва "Локомотив" билан учрашувда ҳам давом этди.


Турнир жадвали

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика