Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Суперлига 2025 йилдан старт олиши мумкин! News

Суперлига 2025 йилдан старт олиши мумкин!

Суперлига ташкилотчилари турнирнинг формати ҳақида бош қотиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалига ушбу лигада 12 жамоа иштирок этиши кутилганди. Бироқ барча жамоалар лигадан чиқиб кетган ва фақатгина "Барселона" ва "Реал" қолганди.

"Mundo Deportivo" маълумотига кўра, турнир уч дивизионга бўлинади. Энг юқори "Юлдузли" лигада кучли бешлик лигаларининг 16 жамоаси ҳамда Португалиянинг кучли жамоалари иштирок этади.

Иккинчи - "Олтин" дивизионда 16 ва учинчи "Кўк" дивизионда 32 жамоа иштирок этиши ва шуларнинг 20таси ҳар йили алмашиши кутилмоқда.

Ташкилотчилар Суперлиганинг бошқа ўзгаришларини ҳам муҳокамага қўишган. Гарчи тарихи катта бўлмаса-да, айрим клублар "Юлдузли" лигадан ҳам ўрин олишлари мумкин.

Шунингдек, турнирнинг давомийлигида ҳам ўзгаришлар бўлиб қолиши эҳтимоли йўқ эмас. Айни дамда "Юлдузли" дивизионнинг гуруҳ босқичида жамоалар 8тадан икки гуруҳга бўлинади ва улар икки даврали босқичда 14та ўзаро ўйинлар ўтказишади.

Шундан кейин дастлабки тўрт ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўлланма олишади. Чорак ва ярим финаллар иккита ўйинли, финал эса бир ўйинли тарзда ўтказилади. Умумий ҳисобда чемпион 19 ўйинда иштирок этади. ЕЧЛнинг ҳозирги форматига кўра, чемпионнинг умумий ўйинлари сони 17тани ташкил қилади.

Ҳозирча ушбу ўйинлар сонини 17 ёки 18тагача тушуриш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Ўйинлар ҳар ҳафтанинг ўрталарида бўлади ва миллий чемпионат баҳсларига таъсир қилмайди.

Суперлига келаси йилнинг сентябрида ёки 2026 йилнинг сентябрида старт олиши кутилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика