Latest news

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  28 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  42 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  80 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Суперлига-2020. Мавсумнинг якуний статистикаси News

Суперлига-2020. Мавсумнинг якуний статистикаси

2020 йилги Ўзбекистон Суперлигасининг якунланган мавсумнинг статистикасини тақдим этамиз.

Бу мавсумда 182та ўйин ўтказилди. Дарвозаларга 450та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,47тадан тўп тўғри келади).

«Пахтакор» ва «Насаф» ўз майдонда мағлуб бўлишмади. «Андижон» ва «Бухоро» сафарда умуман юта олишмади.

«Навбаҳор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборди – 5та. «Бухоро» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборди – 27та.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 10та гол ўтказиб юборган. «Бунёдкор» ва «Андижон» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 24тадан тўп олиб чиқишди.



«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп гол урган – 42та. «Андижон» ўз уйида энг кам 6та гол урди.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ҳам энг кўп тўп киритди – 34та. «Бухоро» сафар учрашувларида энг кам тўп киритди – 5та.

«Пахтакор» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритди – 37та. «Сурхон» ўз майдонида энг кам очко йиғди – 8та.

Сафар учрашувларида ҳам «шерлар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 28та. «Бухоро» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 4та.

Суперлигада урилган 450та голдан 259таси (57,56%) мезбонлар, 191таси (42,44%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.



Бўлиб ўтган 182 учрашувнинг 84тасида (46,15%) майдон эгалари, 49тасида (26,92%) меҳмонлар зафар қучишган. Яна 49 ўйинда (29,92%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

Мавсум давомида футболчилар жами 700 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,85тадан карточка тўғри келади). 32 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,18тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 64 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 50 ҳолатда (78%) тўп дарвозага киритилди. 14 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламади.

Чемпионатда 12та автогол қайд этилди. Бобуржон Акбаров («Қўқон-1912»), Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Шаҳзод Шайманов («Локомотив»), Асрор Ғофуров («Сурхон»), Шерзод Аъзамов («Пахтакор»), Ҳусниддин Ғофуров II («Сурхон»), Самандар Шукуруллаев («Машъал»), Дарко Станоевич («Сурхон»), Олег Толмасов («Қизилқум»), Умар Эшмуродов («Насаф»), Йован Жокич (АГМК), Абдулла Абдуллаев («Бунёдкор») ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.

Мавсум давомида 32та дубль қайд этилди. 22 футболчи бир учрашувда икки мартадан гол урди. Бобир Абдихолиқов («Насаф») 4 марта, Игорь Сергеев («Пахтакор») 3 марта, Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»), Азизбек Турғунбоев («Навбаҳор»), Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»), Эрен Дердийок («Пахтакор») 2 мартадан дублга эришишди.



2020 йилги Суперлигада икки марта хет-трик кузатилди. Қизиғи ҳар иккала хет-трик ҳам Драган Черан («Пахтакор») ҳисобига ёзилди. Қизиғи Черан 2019 йилги мавсумда ҳам икки марта бундай натижага ягона футболчи бўлганди.

Чемпионатдаги 182 учрашувидан 30тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Пахтакор» энг кўп 11та йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Пахтакор» – «Локомотив» (ҳисоб – 7:0, 12-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 182 учрашув 17 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 38 марта, 2:1 – 29 марта, 1:1 – 23 марта, 2:0 – 19 марта, 0:0 – 16 марта, 3:1 – 14 марта, 3:0 – 13 марта, 2:2 – 9 марта, 4:1 ва 4:0 – 5 мартадан, 3:2 – 3 марта, 5:0 ва 6:0 – 2 мартадан, 3:3, 7:0, 6:2 ва 5:2 – 1 мартадан учради.




Суперлига-2020 сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар


Ғалабали серия – «Пахтакор» - 7 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» - 17 учрашув
Дурангли серия – «Навбаҳор» ва «Металлург» - 4 учрашув
Дурангсиз серия – «Локомотив» - 16 учрашув
Ғалабасиз серия – «Андижон» - 16 учрашув
Мағлубиятли серия – «Машъал» - 7 учрашув
Голли серия – «Пахтакор» - 19 учрашув
Голсиз серия – «Қизилқум», «Машъал», «Навбаҳор», «Андижон» - 4 учрашув
Кетма-кет гол ўтказиш серияси – «Бунёдкор» - 13 учрашув
«Қуруқ» серия – «Насаф» - 5 учрашув
Йирик ғалабали серия - «Пахтакор» - 3 учрашув
Йирик мағлубиятли серия – «Бухоро» - 3 учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Навбаҳор», «Андижон», «Қизилқум», «Сурхон» ва «Бухоро» - 26 учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» ва «Навбаҳор» - 23 учрашув
Четлатишли серия - йўқ
Четлатишсиз серия – «Насаф» - 26 учрашув


Энг узун сериялар – Футболчилар

Голли серия – Игорь Сергеев («Пахтакор») - 7 учрашув 9та гол
Қуруқ серия (дарвозабон) – Абдувоҳид Неъматов («Насаф») - 538 дақиқа.





Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика