Latest news

13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  2 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  4 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  22 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3

Суперлига. 13-тур лауреатлари News

Суперлига. 13-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 13-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Қўқон-1912" билан ўтган дербида "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Олдинги турда ҳам сайтимиз талқинига кўра энг яхши посбон бўлган Юсупов қўқонликларга қарши баҳсда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Тўғри "Навбаҳор" сўнгги дақиқалардан пенальтидан гол ўтказиб мағлуб бўлди, бироқ ўтказилган голда Ўткир Юсуповнинг айби йўқ. Шундай қилиб Ўткир Юсупов championat.asia талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Бухоро" бу турда пешқадамлар орасида бораётган ва ҳозиргача ютқазмаган АГМКга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бухороликларнинг биринчи голи айниқса чиройли чиқди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи - Иззатилла Абдуллаев.






"Бухоро" собиқ мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев жамоани тарк этгач унинг ўрнини Жамшид Саидов эгаллади. Кетма-кет мағлубиятга учраб келаётган Бухоро клуби Саидов қўл остида ғалабага эришди, дуранглар қайд этмоқда, умуман олганда кўплаб йўқотишларга қарамай жамоа яхши ўйин намойиш эта бошлади. АГМК билан учрашувда ҳам "Бухоро" ғалабага эришиши ҳам мумкин эди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Жамшид Саидов 13-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров август ойида жуда ҳам ажойиб ўйнади. "Локомотив" билан учрашувда Бозоров жуда ҳам фаол бўлди ва битта гол уришга ҳам эришди. Бозоров ўсишдан тўхтаб қолмаса яқин орада терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бирига айланишига шубҳа йўқ. Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров 13-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика