Latest news

13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олиш таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  1 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0

Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси News

Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 11-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Рамзий терма жамоа 5-4-1 тактик схемаси асосида танланди.

Тур рамзий терма жамоаси дарвозасига "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди. Юсупов Олмалиқда АГМКга қарши баҳсда жуда ишончли ўйнади. Биринчи таймда рақиб футболчисининг пенальтидан тепган тўпини қайтарган посбон ўйин давомида яна камида 3 марта жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Учрашув охирида ўтказилган голда Юсуповдан кўра ҳимоячиларнинг айби кўпроқ эди.

Ҳимоя чизиғига "Насаф" вакили Дилшод Саитов, "Локо" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев, "Андижон" сардори Илдар Маматказин ва "Бунёдкор" аъзоси Ислом Қобилов қўйилди. Эътиборли тарафи, бу ҳимоячилар мазкур турда нафақат ўзларининг ишончли ўйинлари, балки рақиб дарвозасини ишғол этишни ҳам уддасидан чиқишди. "Қўқон-1912"нинг чап қанот ҳимоячиси Александр Мерзляков ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олди. У "Динамо" билан баҳсда ишончли ҳаракат қилди.

Ярим ҳимояга "Динамо" сардори Жасур Азимов қўйилди. Қўқондаги очилиш ўйинида кўпчилик "Динамо"нинг мағлубиятини кутганди. Бироқ Даврон Файзиев шогирдлари ажойиб ўйнаб 2:2 ҳисобидаги дурангга эришишди. Самарқанд клуби сафида иккала голга ҳам Азимов муаллифлик қилди. "Қизилқум" футболчиси Шерали Жўраев ҳам бу сафарги рамзий терма жамоадан жой олди. "Сўғдиёна" билан баҳсда ўнг қанотда ҳаракат қилган Жўраев ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди, рақиб дарвозасига урилган гол ҳам айнан унинг сайъ ҳаракатларидан кейин урилди.

АГМК сафида бу мавсум кам майдонга тушаётган Шохназар Норбеков бу тур жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Захирадан майдонга тушган тезкор футболчи "Навбаҳор" дарвозасига сўнгги дақиқаларда гол урди. Хатто у иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди, аммо сўнгги сонияларда унинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

"Бунёдкор"нинг 2002 йилда туғилган ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Насаф" билан баҳсда доимгидек фаол бўлди. Яқиндагина Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида бўлиб қайтган футболчи рамзий термамиздан жой олди.

Ҳужумга эса бу турда хет-трикка эришган "Пахтакор" вакили Драган Черан танлаб олинди. Муҳсин Муҳаммадиевнинг "Бухоро" бош мураббийи сифатидаги илк ўйинда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Черан мавсумдаги илк хет-трикини расмийлаштирди. Бу ўйиндан кейин Драганнинг чемпионатдаги голлари сони 13тага етди.

Шу тариқа тур рамзий жамоасидан "Бунёдкор"дан 2, "Локомотив", "Динамо", "Навбаҳор", "Насаф", "Андижон", "Қизилқум", АГМК, "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"дан 1 нафардан футболчи ўрин олди.


Тур рамзий терма жамоаси (5-4-1):

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор").

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Илдар Маматказин ("Андижон", Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), Александр Мерзляков ("Қўқон-1912").

Ярим ҳимоячилар: Шерали Жўраев ("Қизилқум"), Жасур Азимов ("Динамо"), Шоҳназар Норбеков (АГМК), Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор").

Ҳужумчи:
Драган Черан ("Пахтакор").



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика