Latest news

17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  0 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  29 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  1 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  4 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  8 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0

Суперлига. 10-тур лауреатлари News

Суперлига. 10-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бу турда Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва дурангга эришди. Бу йилги Суперлигада ютқазмай келаётган "Сўғдиёна" амалдаги чемпион майдонида ҳам ютқазмади. Эътиборлиси сўнгги бор Жиззах клуби 1995 йилги мавсумда "Пахтакор"га қарши сафардаги ўйинда мағлуб бўлмаган экан. Шу туфайли Улуғбек Бақоев championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сўғдиёна" "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашида меҳмонлар посбони Милан Митровичнинг хизмати катта бўлди. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 10-турнинг энг яхши дарвозабони Милан Митрович бўлди.



Бу турда "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов "Локомотив" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.





"Насаф" бу тур ўз майдонида "Андижон" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи тайм сўнггида бир киши кам бўлиб қолган қаршиликлар сафида Ҳусайин Норчаев дублга эришди. Шу тариқа, Ҳусайин Норчаев championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика