Latest news

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  0 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  0 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   16 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  7 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

Суперлига 1-турига стадионларда чипталар нархи қанча? Энг қиммат ва энг арзони қаерда? News

Суперлига 1-турига стадионларда чипталар нархи қанча? Энг қиммат ва энг арзони қаерда?

Мамлакатимизда футбол баҳори старт олишига оз қолди.

Орадан кўп кутирмай Суперлига ҳам қишки уйқудан чиқмоқда. Одамлар катта футболни соғинган. Табиийки, дастлабки турларда барча ишқибозлар ареналар томон ошиқишади. Хўш, стадионларда мавсумнинг илк учрашувига чипталар қандай нархда сотилмоқда? Қуйида бу ҳақда маълумот беришга ҳаракат қиламиз. 


3 март, жума

"Пахтакор" - "Олимпик" 

Тошкентда шу куни 2023 йилги мавсумнинг расман очилиш ўйини бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" ўз майдонида Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик"ни қабул қилади. Айни пайтда учрашувга чиқарилган чипталар нархи 10 000 сўм, 20 000 сўм, ВИП секторлар 50 000 сўмдан сотилмоқда. 


"Металлург" - "Нефтчи"

Пойтахтдаги баҳс билан параллел равишда "Нефтчи" "Металлург" меҳмони бўлади. Бекободдаги ўйингоҳга ташриф буюрувчилар учун барча секторларда 12 000 сўмдан чипталар чиқарилган. 


4 март, шанба 

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

Шанба куни Суперлиганинг навбатдаги 3 та учрашуви давом эттирилади. "Сўғдиёна" ўз майдонидаги таъмирлаш ишлари сабабли уйдаги рақибларни "Зомин"да қарши олади. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашувига барча типдаги чипталар 10-15 000 сўм атрофида сотилаётгани ҳақида маълумотлар олдик. 


"Насаф" - "Андижон" 

Қаршидаги мавсумнинг очилиш учрашувига CIP чипталар - 50 000 сўм

1,2,6,7,8 ўриндиқлар - 25 000 сўм

Қолган жойлар - 20 000 сўмдан сотилмоқда. 



"Навбаҳор" - "Қизилқум"

Биринчи турда энг кўп мухлис шубҳасиз Наманганда бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. "Навбаҳор" янги мавсумни уйда "Қизилқум"га қарши бошлайди. Шундай экан, арена тўлади. "Марказий" стадионга кириш учун мухлислар барча типдаги чипталарни 50 000 сўмдан ҳарид қилишлари мумкин. Маълумотларга қараганда, 2 ва 21-сектор учун чиқарилган чипталар сотиб бўлинган. 


"Сурхон" - ОКМК 

Мазкур ўйин нейтрал майдон – "Пахтакор"да бўлиб ўтади. Термиз ва Олмалиқдан келадиган ишқибозлар учун учрашувга кириш бепул.


"Турон" - "Бухоро"

Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида Про лигадан чиққан икки клуб  "Турон" - "Бухоро" тўқнашуви бўлиб ўтади. Аниқлаган маълумотларимизга кўра, барча секторлар учун чипталар стандарт 20 000 сўм этиб белгиланган. Йиллик абонементлар эса 220 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика