Latest news

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  0 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  48 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  9 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

Суонси Сити Шелви учун $10 млн тўлашга рози бўлди News

Суонси Сити Шелви учун $10 млн тўлашга рози бўлди

Суонси Сити жамоаси Ливерпуль ярим ҳимоячиси Жонжо Шелви учун 10 миллион АҚШ доллари тўлашга рози бўлди ва хозирда футболчининг ўзи билан хафтанинг якунигача шартнома имзолашга келишмоқда.

21 ёшли футболчини бундан уч йил аввал Ливерпуль Чарльтондан 3 миллион АҚШ доллари эвазига сотиб олганди. Аммо у захирада қолиб кетавергач, жамоа бош мураббийи Брендан Роджерс унга ўзига асосий таркибда ўйнаш имконини берадиган жамоа қидириши мумкинлигини айтганди.

Футболчига Кристал Палас, Вест Хам ҳамда Норвич клубларидан ҳам таклиф тушган, аммо Суонсининг таклифи қониқарлироқ бўлган.

Англия миллий терма жамоаси ноябрь ойида Швецияга мағлуб бўлган учрашувда англияликлар таркибида дебют қилган Шелви Премьер Лигада атиги 17 ўйинда майдонга тушган. Аммо у Уэльс клубига ўтса, Европа лигасида ўйнаш имкониятини қўлга киритиб, ўзининг нимага қодир эканлигини намойиш қилиши кутилмоқда.

Суонси сешанба куни учта хариди ҳақида эълон қилганди. Булардан энг йирикларидан бири, ҳарид нархи ошкор этилмаган Реал Бетис ярим ҳимоячиси Алехандро Поцуэло. Ўтган мавсумда Бетис таркибида 11 учрашувда майдонга тушган бу 21 ёшли футболчи Суонсининг еттинчи Испаниялик футболчиси бўлди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика