Latest news

17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  0 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  1 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак” News

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак”

Яйпаннинг “Турон” жамоаси Суперлиганинг 20-турида сафарда “Пахтакор” меҳмони бўлди (1:3).

Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонларнинг тезкор футболчиси Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билан ўртоқлашди.

“Икки бўлимда ҳам яхши ўйнадик. 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганимизда ҳам вазиятлар яратдик. Фойдаланишга келганда совуққонлик етишмади. Агар шу паллада гол уриб кетганимизда, ўйин бутунлай бошқача кечиши мумкин эди. Биз ҳужумдаги имкониятлардан фойдаланмаганимиз учун якунда гол ўтказиб юбордик”, – дейди Суннатилла Абдуллажонов. 

- “Турон” қандайдир руҳий “ўра”га тушиб қолгандек. Кетма-кет мағлубиятлар жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир қилмоқда?

- Ҳаракат қилмоқдамиз. Бизга битта ғалаба керак. Агарда ютиб олсак? ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Барибир мағлубиятлардан сўнг рухий тушкунлик бўлади. Ички муҳит яхши. Вазифани бажаришга барча ишонмоқда. Раҳбарият ҳам қўллаб-қувватламоқда. Мағлубиятларни тезроқ унутишимиз керак, лекин тўғри хулоса чиқариш муҳим ҳисобланади. 

- Учрашувлар борган сари камайиб бормоқда. Жамоанинг Суперлигада қолиш масаласи эса ҳамон очиқлигича турибди...

- Олдинда 6 та тур кутиб турибди. Имкониятимиз бор. “Андижон”, “Сурхон”, “Машъал” билан ўйинларда максимал очко ишлашимиз зарур.  

- “Бунёдкор”да тўп тепаётганингизда, ўзингизни кўрсатишингиз қийин кечаётганди. “Турон”да эса эркинроқ ҳарака қиляпсиз. Игорь Шквирин қўл остида янада очиляпсиз. Бу нима билан боғлиқ?

- “Бунёдкор”да ҳимояда ўйнаётган эдим. “Турон”да ўз позициямда ҳаракат қилмоқдаман. Игорь Анатолевич ҳужумда ўйнатмоқда. Бемалол ўзим истагандек ўйнаяпман. Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йўл босиб келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика