Latest news

11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  16 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1

Сунатилла Эрматов: “Нефтчи” ҳали ўз сўзини айтади” News

Сунатилла Эрматов: “Нефтчи” ҳали ўз сўзини айтади”

Суперлиганинг 3-турига келиб “Нефтчи”сафида яна бир иқтидорли футболчи Сунатилла Эрматов ўзининг дебют учрашувини ўтказди.

Баҳсни асосий таркибда бошлаган футболчи ўзида яхши таассурот қолдирди. Айни пайтда байрам муносабати билан қисқа таътилга чиққан футболчи билан боғландик.

– Сунаттила, 3-турга келиб Фарғона жамоаси сафида илк марта майдонга тушдингиз. Таассуротлар қандай?

– Таассуротлар ажойиб бўлди. Мураббийлар менга ишонч билдириб, асосий таркибда майдонга туширишди. Бундай имкониятдан самарадор фойдаланиб ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. “Нефтчи” сафида майдонга тушганимдан хурсандман.

– “Бунёдкор” билан ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

– Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, жуда шиддатли рақобат кечди. Майдоннинг хар бир қаричи учун кураш бўлди. Рақибни мағлуб этишни ўз олдимизга мақсад қилиб майдонга тушгандик. Афсуски, кўзлаган натижамизга эриша олмадик. Тошкентликларга босим уюштирдик ва гол киритиш учун хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Лекин бир қарашда, тўп дарвозага киришни истамагандек туюлди. Мухлислар ҳам кўриб турганди. Ғалаба йўлида чин юракдан меҳнат қилдик. Бу футбол, гоҳида ғалаба гоҳида мағлубият бўлади. Бу ўйин шундай эдики, битта гол натижани белгилаб берарди. Якунда ҳам шундай бўлди.

– “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нима дейсиз?

– Кучли ва ҳамжиҳат таркибга эга жамоа ҳисобланади. Анча йиллардан бери бирга ўйнаб келишмоқда. Рақиб таркибида алоҳида кимнидир кўрсатмаган бўлардим. Умуман олганда, яхши жамоа саналади.


– “Нефтчи”нинг ғалабасига нима етишмади?

– Чемпионатга бир ой қолганда янги жамоа ташкилланди. Таркиб ёмон эмас. Мураббийлар яхши савиядаги ижрочиларни жамлаган. Агар ўз устимизда ишлаб, меҳнат қилишда давом этсак ижобий натижалар қайд этамиз. Шу ўринда, бир нарсани алоҳида айтиб ўтмоқчиман “Нефтчи” жамоаси ҳали ўз сўзини айтади.

– Тақвим “Нефтчи”га кетма-кет қийин рақибларни рўбаро этяпти. Кейинги тур “Пахтакор”га қарши Тошкентда кечади. Бўлажак ўйиндан нималар кутяпсиз?

– “Пахтакор” – ақлли жамоа. Сафарда осон ўйин бўлмайди албатта. Буни барча яхши тушуниб турибди. Тошкентликларнинг кучли тарафи бу уларнинг легионер футболчиларида деб ўйлайман. Лекин рақиб майдонига фақат ва фақат ғалаба қозониш учун борамиз. Бу мавсумда ниятларимиз жиддий саналади.

– Мухлислардан нима сўраган бўлардингиз?

– Ишқибозларнинг далдаси биз учун муҳим ҳисобланади. Насиб қилса, уларнинг ишончини оқлаймиз. Ҳали жамоамиз нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўямиз. Ўтган турдаги мағлубиятдан фожиа ясаш керак эмас. Чемпионат энди бошланди. Ғалабали кунлар олдинда

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди  


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика