Latest news

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  2 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

Сульшер "Уотфорд"дан учралган мағлубият ҳақида: "Биз ёмон аҳволдамиз. Аммо, бу футболнинг бир қисми" News

Сульшер "Уотфорд"дан учралган мағлубият ҳақида: "Биз ёмон аҳволдамиз. Аммо, бу футболнинг бир қисми"

"Манчестер Юнайтед" йирик ҳисобда "Уотфорд"га(4:1) мағлуб бўлди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг, "қизил иблислар" бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ижобий реакция жуда кеч келди. Иккинчи таймдаги қизил карточкагача яхши ўйнаётган эдик. Биз энг ёмон биринчи таймни ўтказдик. Нега бундай бўлганини изоҳлаш жуда қийин. Примьер лигада ўйнаганимиз учун жуда кучли рақибларга қарши ўйнашга тўғри келади. Ўйинчилар ҳозир жуда қўрқинчли психологик ҳолатдалар. Биз ўзимизни ва мухлисларни қаттиқ ҳафа қилдик. Бу ерда туриб буларни тушунтиришга ҳаракат қилиш қийин. Аммо, биз буни қабул қилишимиз лозим. "Уотфорд"нинг голларига қарайдиган бўлсак, улар бизни якка курашларда енгишди. Вазиятларда биздан яхшироқ ҳаракат қилишди.

Истеъфо? Мен клуб структурасида 18 ёшимдан бери фаолият олиб бораман. Клуб ва мен ўртамизда муносабат ўрнатилган. Агар рахбарият бирор нарса қилмоқчи бўлса, бу мен ва улар орасида бўлади. Сизлар билан эмас. Натижа ёмон буни биламан. Аммо, бу футболнинг бир қисми. Ўзимни босим остида қолгандек ҳис қилмоқдаман", -дейди Оле Гуннар-Сульшер.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика