Сульшер - Сон Хен Минга қарши ишлатилган фол ҳақида: "Ўғлим шундай қилса, кечки овқатсиз қоларди" News

Сульшер - Сон Хен Минга қарши ишлатилган фол ҳақида: "Ўғлим шундай қилса, кечки овқатсиз қоларди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 31-тури доирасида "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабани тахлил қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Эдинсон Кавани ҳисобни очганди. Аммо ўша вазиятда Скотт Мактомини ортидаги рақиби Сон Хен Минни уриб йиқитгани учун фол белгиланди ва гол бекор қилинди.

"Гол тўғри урилганди. Келинг буни муҳокама қилмайлик. Агарда менинг ўғлим шундай қилиб, 3 дақиқа ётиб, 10 нафар жамоадоши орқали ўрнидан турганида, аниқ биламан, у кечки овқатсиз қоларди.

Биз рефери билан фарқли равишда вазиятни кўра олмадик. Унгача биз пайшанба куни Европа лигасида ўйнаган жамоа каби бўлиб тургандик.

Кейинчалик вазиятларга яхши реакция кўрсатдик. Адолатсизлик бўлаётганини исботладик ва характер намойиш қилдик. Бундай хатолар қилмаслик керак. Чунки шундай қарорлар мавсумни барбод қилиши мумкин", - деди Сульшер.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика