Latest news

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  18 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади News

Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналду ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни солиштиришлари ҳақида гапирди.

"Ҳар қандай баҳсда доим Криштиану Роналду тарафида бўламан. Унинг статистикаси ақл бовар қилмас даражада. Шунга қарамай, ҳозирда Муҳаммад Салоҳнинг ўйини олов сингари ловулламоқда. Унга қарши қўлимиздан келганича ҳимояланишимиз керак. Биз фақат Салоҳга қарши чора топа олишимиз керак бўлади.

Мен "Ливерпуль" ҳужум чизиғининг ашаддий мухлисиман. Уларга қарши тўп ўтказиб юбормаслик учун 95 дақиқа катта кўламда ишлашимиз керак.

"Ливерпуль" - сўнгги тўрт йил давомида биз таъқиб қилаётган жамоалардан бири. Уларнинг даражасига етиш учун олдинга интилишимиз керак", - деди Сульшер.

Роналду жорий мавсум АПЛда 5 ўйинда 3 та гол урди. Салоҳ эса чемпионатнинг 8 ўйинида 7 гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви 24 октябрь, якшанба куни соат 20:30 да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика