Latest news

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  5 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  3 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  10 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади News

Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналду ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни солиштиришлари ҳақида гапирди.

"Ҳар қандай баҳсда доим Криштиану Роналду тарафида бўламан. Унинг статистикаси ақл бовар қилмас даражада. Шунга қарамай, ҳозирда Муҳаммад Салоҳнинг ўйини олов сингари ловулламоқда. Унга қарши қўлимиздан келганича ҳимояланишимиз керак. Биз фақат Салоҳга қарши чора топа олишимиз керак бўлади.

Мен "Ливерпуль" ҳужум чизиғининг ашаддий мухлисиман. Уларга қарши тўп ўтказиб юбормаслик учун 95 дақиқа катта кўламда ишлашимиз керак.

"Ливерпуль" - сўнгги тўрт йил давомида биз таъқиб қилаётган жамоалардан бири. Уларнинг даражасига етиш учун олдинга интилишимиз керак", - деди Сульшер.

Роналду жорий мавсум АПЛда 5 ўйинда 3 та гол урди. Салоҳ эса чемпионатнинг 8 ўйинида 7 гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви 24 октябрь, якшанба куни соат 20:30 да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика