Latest news

14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  10

Сульшер МЮга ўйинчи сифатида ўтиши ҳақида: "Ливерпуль" ва "Бавария" таклиф билан чиққан, аммо битта танлов бор эди" News

Сульшер МЮга ўйинчи сифатида ўтиши ҳақида: "Ливерпуль" ва "Бавария" таклиф билан чиққан, аммо битта танлов бор эди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер манкунианликлар сафига ўйинчи сифатида ўтган пайтларини ёдга олди.

"Ливерпуль" ва "Бавария" менга таклиф билан чиққанми? Ҳа. Яна "Кальяри", ПСВ ва бир нечта бошқа клублар ҳам. Лекин, мен тарихни ўзгартиролмасдим. Фақат битта танлов бор эди. МЮ таклиф билан чиққани ажойиб бўлганди.

"Мольде" хўжайинлари мендан офисга келишимни сўрашди, "Юнайтед"нинг таклифи ҳақида айтишди ва бу менга ёқдими деб сўрашди. Албатта!


"Мен Фергюсон билан учрашувдан олдин асабийлашдим. Чунки, сиз қандайдир аҳмоқона гап айтиб қўйишдан қўрқасиз. Бу эса унда нотўғри биринчи таассурот пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. У мен қандай ўйнашимни кўрмаганини билардим, шу сабаб бу мен учун жуда муҳим учрашув эди.

Бу шунчаки мен эдим. Биз Сэр Алекс билан "Олд Траффорд"даги ресторанда тушлик қилдик, бу тахминан 30 ёки 45 дақиқа давом этди. У шундай деди: "Биринчи 6 ойни адаптация учун ўринбосарлар таркибида ўтказасан, бундан фойдалан. Рождестводан кейин эса сени биринчи жамоа таркибига ўтказишимиз мумкин", - дея тарихни эслади Сульшер МЮ расмий сайтига берган интервьюсида.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика