Latest news

09:24Алонсо "Реал Мадрид"нинг Испания Суперкубоги финалига чиққанига муносабат билдирди  2 08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  6 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  11 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  3 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  35 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  10 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  4 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0

“Сукунат”. ЎФА мутасаддиларига мурожаат News

“Сукунат”. ЎФА мутасаддиларига мурожаат

Ўзбек футболининг тақдири учун муҳим саналган кунлар сукунат остида ўтмоқда.

Хабарингиз бор, 28 ноябрь куни ЎФА матбуот хизмати ташкилот Этика қўмитаси томонидан қабул қилинган 04/2020, 05/2020 – сонли қарорларни эълон қилди — Жасур Мухторов, Аскер Наджафалиев ва Темур Тўхтасинов жазога тортилди (аниқроғи, жазоланганлар орасида фақат шуларнинг номи оммага ошкор қилинди ва урғу “сотилган” ҳакамларга қаратилди).

Ушбу баёнот бизда норизолик ҳиссини уйғотди ва шахсий қарашларимизни мақола шаклида эътиборингизга ҳавола қилдик.

Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми?

Ўша материалнинг охирида Этика қўмитасининг матбуот учун ёпиқлиги қораланган, “Кальчополи” воқеаси мисол сифатида келтирилган эди. Шундан кейин улар билан суҳбат қилиб, позициясини билиб олиш фикри туғилди. Аммо, масъул томон сукут сақлаб келди ва  бу иш ҳозирча уддаланмаган вазифалар рўйхатини бойитиб турадиган бўлди. Шу ўринда ЎФА мутасаддиларига 2 дона савол билан мурожаат қилмоқчимиз.

1.    “Ҳакамларни футболдан четлатиб, буюртмачиларни жаримага тортиш билан чекланган “сирли қўмита” таркиби кимлардан иборат?

Юқорида айтилганидек, ЎФА Этика қўмитасининг таркиби билан қизиқдик. Бундай маълумотни оммага ошкор қилиш ЎФА матбуот хизматининг ваколатлари доирасига кирмас экан. Ташкилот юристи билан боғланиб, жавоб ола билмадик. Қизиқ, фитна назариясида дунёни бошқариши айтиладиган Масонлар махфий ташкилотининг таркиби ҳам ортиқ сир бўлмай қолган даврда Этика қўмитасидагилар шахсини яшириш нега керак экан?

Эҳтимол, уларнинг асосли сабаби бордир. Лекин, шу ҳақда қайсидир расмий ҳужжатда ёзилган бўлиши керак-ку. Балки, шундай ҳужжат ҳам бордир. Бироқ, уни қаердан топамиз? Шу саволга кимдир жавоб бера оладими?

Тўғри, ташкилот расмий сайтида меъёрий ҳужжатлар деган бўлим бор, унда бир қатор ҳужжатларнинг номлари ҳам ёзилган.

 

Шу ҳужжатлардан бирига киришни истасангиз, қуйидаги ҳолатга дуч келасиз.

 

2.    Нега қўмитанинг фаолияти ҳақида маълумотлар етарли эмас?

Шу ўринда биринчи савол ўз-ўзидан кейингиларини келтириб чиқарди. Этика қўмитаси қачон, қандай фаолият юритади? Уларнинг фаолияти нега матбуот орқали ёритилмайди? 

Масалан, ҳакамлар четлатилишини олайлик. ЎФА матбуот хизмати фақат якуний қарорни эълон қилди, воқеалар ривожидан бехабармиз. Билганимиз шу: бир қатор кишилар жазоланган, улардан фақат 3 нафарининг шахси очиқланди. Асосий маълумотлар оммадан яширилмоқда, нега?

Бизга номаълум одамлар бугун катта саҳнада. Мана шу “сирли қўмита” бугун футболимиз келажагини ҳал қиляпти. Ўзбек футболидаги энг катта иллатни фош қилиш, жазолаш борасида амалий ишларни бажариш уларнинг зиммасига юкланган. Бизнингча, мазкур қўмита тўғри фаолият юритиши учун уларнинг устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш керак.  

Ҳеч ким хатолардан кафолатланмаган. Шундай экан, Этика қўмитаси фаолиятида ошкораликка амал қилиниши керак. Агар сизга адолат, шаффофлик керак бўлса, “сирли қўмита” устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш учун шароит яратиб беринг, улар ОАВга очилсин. Бизда ташкилотнинг қарорлари юзасидан саволлар кўпайиб кетди, лекин кимнинг манзилига йўллашни билмаяпмиз. Яна бир карра илтимос қиламиз: парда ортидаги кишилар ОАВ учун очилсин, футбол тақдири тўғри қўлларда эканига ишонч ҳосил қилайлик!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика