Latest news

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  7 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  53 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

Суҳроб Султонов: "Жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман" News

Суҳроб Султонов: "Жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман"

АГМК жамоаси кипери Суҳроб Султонов сайтимиз томонидан июнь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилганидан хабарингиз бор.

Маҳоратли посбони ушбу ойда ўтказилган учта расмий учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишни уддасидан чиқди. Биз бу борада олмалиқликлар дарвозабонининг фикрлари билан қизиқдик. 

"Алҳамдулиллаҳ! Июнь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилганим учун аввало Худога шукур! Бунда нафақат мени, балки бутун жамоамни катта меҳнати самараси ётибди. Мураббийнинг менга берган ишончи ва ҳимоя чизиғидаги барча футболчиларнинг кўмаги асосида дарвоза даҳлсизлигини сақлашга эришдим. Машғулотларда доим катта куч билан шуғулланаман. Ўйинда эса гоҳ ўхшайди, гоҳида йўқ. Ҳаммаси Худодан. Бу гал жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман.

Шу ўринда "Championat.asia" сайти ижодкорларига, менга овоз берганларга раҳмат. Иштирок ва меҳнатимизни шундай баҳолашганидан хурсанд бўлдим. Ҳали кўп ишлашга ва жамоага янада ёрдамим тегиши учун астойдил ҳаракат қиламан. Ниятим, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиқиб, миллионлаб мухлисларимизни хурсанд қилсин. Биз футболчилар эса доимо миллий терма жамоамиз учун ёрдамга шаймиз.

Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларидан доимо футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб, уларга далда бўлишлари ва ишонишларини хоҳлайман. Ўзбек футболи ишқибозлари ҳозиргидек доим футболчиларга меҳрли бўлишлари бизга катта куч-қувват беради. Ҳеч бир футболчи майдонга ютқазаман деб чиқмайди. Шунчаки баъзида ўйин ўхшайди ёки йўқ. Худо хоҳласа жорий мавсум АГМК барча олмалиқлик футбол мухлисларини хурсанд қилиб, улар кутган ғалабали онларни тақдим этишга уринади. Мақсадимиз жиддий. Бу йўлда эса ҳали кўп ишлашимиз лозим",- дейди Суҳроб Султонов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика