Latest news

22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  0 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  28 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  9 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  34 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

Суҳроб Нуруллаев: "Муҳим ўйинлар олдидан яхши ҳолатдамиз" News

Суҳроб Нуруллаев: "Муҳим ўйинлар олдидан яхши ҳолатдамиз"

Жорий мавсум ўзини кўрсатаётган ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллаев "Қўқон-1912" билан ўтган учрашув ва бўлажак ўйинлар ҳақида фикрларини билдирди.

- Қўқонликлар бизга жиддий қаршилик қилишди. Меҳмонлар яхши жамоа экани ва ўйини шаклланганини кўрсатишди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа деярли тенг ўйнади. Иккинчи бўлимда эса ташаббусни ўзимизга олиб, кўплаб хавфли вазиятларни яратдик. Иккинчи голни урганимиздан кейин беллашувни тўлиқ назорат қилдик. Намангандаги мағлубиятдан сўнг ғалабали йўлга қайта олдик.

Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутмоқда. Турнир жадвали юқорисидан ўрин олган жамоалар билан майдонга тушамиз. Жамоамизнинг ҳозирги ҳолати жуда яхши. Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олиш. Буни уддалаш учун боримизни берамиз.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика