Latest news

20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  0 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0

Суҳроб Бердиев: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз" News

Суҳроб Бердиев: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз"

Олий лига 1-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” ўйинидан олдин қўқонликлар ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Аввало барчани янги мавсум билан табриклайман. Келаётган мавсум олдидан жамоамиз ўз таркибини анча кучайтириб олди деб айта оламан. Сафимизга қўшилган барча футболчилар  жуда яхши тажрибага ва маҳоратга эгалар. 

Жамоамиз раҳбарияти бизга барча шароитларни муҳайё қилишмоқда. Энди фақат ўз ўйинимиз билан раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлаш навбати келди. 

Дастлабки турда “Насаф” жамоасини қабул қиламиз. Жамоадошларим фақат ғалаба учун майдонга тушишларига шак-шубҳа йўқ. Афсуски ўзим майдонга туша олмайман. Ўтган мавсумнинг сўнгги туридаги қизил карточка бунга ҳалақит беради. Футболчи учун жамоаси ўйинини майдон ташқарисида томоша қилишдан қийини йўқ бўлса керак. Лекин бизнинг жамоамизда тенг кучли футболчилар жамланишган ва мен жамоадошларимга ишонаман, - дейди Бердиев. 

"Қўқон-1912" матбуот хизмати


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика