Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  7 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Стефан Таркович: "Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин нима билан якунланиши маълум бўлиб қолганди" News

Стефан Таркович: "Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин нима билан якунланиши маълум бўлиб қолганди"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашувдан сўнг қўшниларимиз бош мураббийи Стефан Таркович матбуот анжуманида қатнашди ва мағлубиятга изоҳ берди.

- Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Саудия Арабистонига қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Режаларимиз бузилиб кетди. Иккинчи қизил карточкадан кейин ўйин нима билан якунланиши маълум бўлиб қолганди. Шунчаки, ҳисоб қандай бўлиши номаълум эди, холос. Бугун жамоа сифатида яхши ҳаракат қилдик.

- Қизил карточка кўрсатилган икки ҳолат бўйича фикрингиз қандай? Бугунги ўйинда юз берган ҳолатларни инобатга олсак, Саудия Арабистонига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишни яхши ҳолат деб ҳисобласа бўладими?

- Қизил карточкалар ҳакамларнинг иши. Менинг вазифам ўз ўйинимизни таҳлил қилиш. Иккинчи қизил карточкадан кейин шунчаки ўйинни тугатиб олиш керак эди. Биз ёмон ҳаракат қилмагандик, аммо ютқаздик.

- Бугунги ўйиндан кейин Саудия терма жамоасининг айнан қайси жиҳатини энг кучли деб атаган бўлардингиз?

- Саудия Арабистонининг Ўмонга қарши учрушувини анализ қилгандик. Рақибнинг энг кучли тарафи ўйин услубида. Улар ҳужум пайтида қанотларни тез алмаштиришади. Бўш зоналар очишда жуда фаол ҳаракат қилишади. Бир қанотдан бошқасига бериладиган узатмалар бўйича ҳам Саудия Арабистони ўта кучли.

- Европа футболида фаолият олиб борган мутахассис сифатида сизни Осиё ва Қирғизистон футболи ўзига нимаси билан жалб қилди?

- Осиё футболи Европадан фарқ қилади. Менга Қирғизистон терма жамоасини қайтадан қуриш вазифаси топширилган. Биз шу йўлда ҳаракат қиляпмиз. Ўйинчиларимиз бу турнирда тажриба тўплашмоқда. Қирғизистонликлар менталитетида охиригача курашиш бор. Ўмонга қарши ўйинга бор эътиборимизни қаратамиз. Сабаби, бизда ҳали ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб турибди.

- Бугун тўпга илк тегинишдаёқ Қирғизистон термаси футболчилари ўта кескин ҳаракат қилишди. Ўйин давомида иккита қизил карточка олинди. Жамоани ўйинга тайёрлашда уларни керагидан ортиқ руҳлантириб юбормадингизми?

- Бундай деб ўйламайман. Саудия Арабистонига қарши бошқача ўйнаб бўлмасди. Агрессив ўйинчиларни биз майдонда бошқара олмаймиз. Улар барибир ўзлари истаган ишни қилишади. Биз прессинг остида ўйнашимизни билардик. Якунда, ўйин шу сценарий бўйича ўтди.

- Майдонга туширилган ўйинчилар ҳақида гапира оласизми? Уларнинг аксарияти терма жамоада деярли ўйнашмаганди...

- Жамоамиз энди қурилмоқда. Бу жараён анча вақт олади. Таркибдаги футболчилар менинг назаримда мамлакатдаги энг яхши ўйинчилардир. Захирадаги ўйинчиларга бугун имконият беришга қарор қилдим. Уларга қачондир имконият тақдим қилиниши шарт эди. Шундагина, биз кейинги сафар улар қандай ҳаракат қилишлари мумкинлигини била оламиз.

- Бугун Саудия Арабистони қандай кучга эга эканлигини кўрдингиз. Бу терма жамоа Осиё кубогида чемпион бўла оладими?

- Мен Саудия Арабистонини турнир фаворитларидан бири деб биламан. Манчини жамоани яхши тайёрлаганини таъкидлашим керак. Чемпионликка келсак, бу плей-оффдаги рақиблар қандай қаршилик кўрсатишига боғлиқ.


Ж.И

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика