Latest news

01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  6 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  1 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  2 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  9 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  15 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  11 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  91 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  3

"Стадионларга қайтамиз" News

"Стадионларга қайтамиз"

Италия футболи секин-аста нормал ҳаётга қайтмоқда.

"Стадионларга қайтамиз" – "La Gazzetta dello Sport"нинг охирги сони муқовасида шундай сарлавҳа акс этган. Шунингдек, биринчи саҳифада — умидвор нигоҳли болакай.

Италия ҳукумати Европа чемпионати учрашувларини стадионларда томошабинлар билан ўтказишга рухсат берди. Режага кўра, Римда 4та ўйин бўлиб ўтиши лозим:

Италия – Туркия, 11 июнь
Италия – Швейцария, 16 июнь
Италия – Уэльс, 20 июнь
Чорак финал, 3 июль

"Олимпико" стадионидаги ўйинни трибуналардан 15,5 минг мухлис томоша қилиши мумкин — стадион умумий сиғимининг 25%. 

Энди Лига президенти Паоло Дель Пино чемпионат учрашувларига тифозини ҳам киритишга рухсат беришларини истамоқда.

"Биз яқин орада стадионларга ҳеч бўлмаса минг нафар мухлисни қайтаришимизга рухсат беришларига умид қиламиз, — дейди Даль Пино. — Стадионларнинг очилиши бўйича қайдномалар бир йилдан буён муҳокамада. Чемпионатнинг охирги учрашувларида, "Евро"даги каби трибуналарда 25% томошабин бўлишини истардик. Бу йирик мусобақа олдидан ўзига хос тест ҳам бўларди".

Албатта, бу нормал ҳаёт тарзига қайтиш учун катта қадам. Томошабинлар учун ҳам ажойиб янгилик бўларди. Аммо бунда клубларга ёрдам ҳам бор. Бўш трибуналарда ўтган учрашувлар — молиявий жиҳатдан улкан йўқотишларни англатади. Мавсум сўнгида эса катта, муҳим учрашувлар айниқса кўп бўлади. Улар орқали клублар кўп бўлмаса-да фойда кўришлари мумкин эди. А Сериянинг 37-турида "Ювентус" уйда "Интер"ни қабул қилади, "Рома" эса дербида "Лацио" билан тўқнаш келади, 38-турда – "Аталанта" "Милан"га қарши майдонга тушади.

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика