Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Стадион билан боғлиқ ҳолат сабаб "Қизириқ" "Бунёдкор" билан ўз уйида эмас, балки Тошкентга ўйнашга мажбур News

Стадион билан боғлиқ ҳолат сабаб "Қизириқ" "Бунёдкор" билан ўз уйида эмас, балки Тошкентга ўйнашга мажбур

"Қизириқ" 2024 йилдан эътиборан Лига аъзосига айланди.

У ЎФА томонидан ўтказилган пулка мусобақасида ғолиб чиққани учун шартли равишда "Қизириқ" Биринчи лигага қўшиб олинди.

Эндиликда "Қизириқ" 2024 йилги мавсум давомида Лига томонидан қўйилган талабларни босқичма-босқич яхшилаб бориши керак. Яъни, унинг 2025 йилги мавсумда ҳам Лига аъзоси бўлиб қолиши талабларнинг қандай бажарилгани билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Жамоанинг янги аъзо эканлигидан келиб чиқиб, мавжуд камчиликлар босқичма-босқич бартараф этиб борилиши учун имкон берилади.

Апрель аввалида Лига мутахассислари "Қизириқ" жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган майдонда бўлди. У ҳозирча минимал талабларга жавоб бермайди. Стадион акти тайёр эмас. Шуни инобатга олган ҳолда жамоанинг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги "Бунёдкор" билан ўйини Тошкентда бўлиб ўтади. "Қизириқ", шунингдек, 14 апрель куни "Жайхун" ва 28 апрель куни "Шўртан" меҳмони бўлади.

"Қизириқ" Биринчи лиганинг илк турини 17 апрель куни ўз майдонида "Жиззах" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур беллашув учун Лига томонидан стадионга дастлабки талаблар белгилаб берилади. Уларнинг қай тариқа бартараф этиб борилишидан келиб чиқиб, "Қизириқ" кейинги уй учрашувларини ўз майдонида ўтказиши мумкин бўлади. Лига стадион билан боғлиқ ўзгаришларни сезмаса, у ҳолда "Қизириқ" Биринчи лига учрашувларини ҳам сафарда ўтказишига тўғри келади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика