Latest news

23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  0 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  5 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Сречко Катанец: "Сафдан чиққан ўйинчилар ўз клубларидан жароҳат билан келишганди. Насруллаев эртага ўйнамайди" (тўлиқ матбуот анжумани) News

Сречко Катанец: "Сафдан чиққан ўйинчилар ўз клубларидан жароҳат билан келишганди. Насруллаев эртага ўйнамайди" (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин миллий жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва Одилжон Хамробеков матбуот анжуманида қатнашишди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Ҳеч қандай ортиқча гап йўқ. Биз ўйинга тайёрмиз.

- Одилжон, Австралияга қарши ўйин ҳақида фикрингиз қанақа?

- Мусобақа юқори савияда ўтмоқда. Кутилмаган натижалар кузатилмоқда. Эртанги ўйинга келсак, Осиёда ўзининг ўрнига эга жамоага қарши майдонга тушамиз.

- Жаноб мураббий, Австралия термаси тартибли, яхши шаклланган жамоа. Шу билан бирга, Австралия яхши ҳимояланадиган терма, биз ҳам биринчи навбатда ҳимояни ўйлаймиз. Шу жиҳатдан олиб қаралса, эртанги ўйин бироз зерикарли ўтиши мумкинми?

- Биласизми, Австралиянинг рақиблари иккала ўйинда ҳам тўлиқ ҳимояланишди. Эртага биз бундай ўйин кўрсатмасликка ҳаракат қиламиз. Тўғри таъкидладингиз, Австралия яхши шаклланган жамоа. Улар стандарт вазиятларда, бурчак зарбаларида жуда кучли. Шу каби ҳолатларда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Умуман олганда, ҳаммаси жойида. Мен учун ҳайрон қоладиган ҳеч нарса йўқ. Эртага таркибимизда бироз ўзгариш бўлади.

- Жаноб мураббий, бошқа гуруҳларда кузатилаётган натижалардан келиб чиқиб, ўз гуруҳингизда қайси ўринни эгаллашни афзал кўрасиз?

- Умуман олганда, бизга рақибнинг аҳамияти йўқ. Тажрибамда шундай вазиятлар бўлган. Охирги Осиё кубогида айнан шундай вазиятга тушганман. Биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Битта ўйиндан кейин жуда кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. Футболчилардан доим профессионал бўлишларини сўрайман. Ҳозирги кунда исталган жамоа бизга жиддий рақиб сифатида қарайди.

- Одилжон, ҳозирда терма жамоа футболчиларининг руҳий ҳолати қандай? Биз ҳеч қачон Австралияга гол урмаганмиз. Бу ҳақда кўп жойда ёзиляпти...

- Жамоанинг кайфияти яхши. Ҳар бир нарсани яхши ёки ёмон тарафи бўлиши мумкин. Бу нарса фақат статистика. Эртага бу статистикага нуқта қўйиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- Саволим мураббийга. Таркибда йўқотишлар йўқми? Шерзод Насруллаевнинг ҳолати қандай?

- Шерзод эртанги ўйинни ўтказиб юборади.

- Австралияга қарши ўйинда бир очко ҳам кейинги босқич учун етарли бўлиши мумкин. Шундай ҳолатда жамоани ғалаба қозониш учун қандай руҳлантира оласиз?

- Менда ҳеч қандай босим йўқ. Кейинги босқичга чиқиш эҳтимолимиз 90 фоизга тенг. Эртага бор кучимиз билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Фаолиятимдаги барча ўйинларда футболчиларга фақат ғалаба қозониш ҳақида кўрсатмалар берганман.

- Одилжон, турнирда кутилмаган натижалар кузатилаётгани ҳақида гапирдингиз. Бу жамоаларнинг осонроқ рақибга тушиш учун қилаётган тактик ҳаракати эмасмикан? Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш режа борми?

- Бундай нуфузли мусобақадан олдин ҳар бир терма жамоа ўз олдига юқори натижа қўяди. Ҳозирги футболда нисбатан кучсизроқ жамоалар кучлироқ термаларга катта қаршилик кўрсатмоқда. Майдонда ҳаракат қилаётган футболчида дуранг ёки қулайроқ натижа қайд этиш ҳақида ўйлашга вақт ҳам бўлмайди.

- Австралия терма жамоаси мураббийи эртага гол ўтказмаслик асосий вазифаларимиздан бири деб айтиб ўтди. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- Рақиб жамоа мураббийи билдирган фикрни ҳурмат қиламан. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Тактик жиҳатдан Австралия қандай ўйнаши ҳақида менда маълумот йўқ. Бундан ташқари, Австралия эртанги ўйиннинг исталган дақиқасида ўз тактикасини ўзгартириши мумкин.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубокларидаги иштирокига назар солсак, ҳеч қачон бу каби кўп жароҳатлар бўлмаган. Бу шунчаки омадсизликми ёки қаердадир хато қиляпмизми?

- Буни терма жамоага алоқаси йўқ. Масалан, Алижонов ўз клубида жароҳат олганди. Ҳожиакбарнинг жароҳати қанчалик жиддийлиги борасида бизда етарли маълумот бўлмаган. Алижоновнинг жароҳати ўшандаёқ жиддий бўлгани кейин маълум бўлди. Шерзод Насруллаев ҳам терма жамоага муаммо билан етиб келганди. Насруллаев кейинги ўйингача сафга қайтади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, сафдан чиққан ўйинчилар терма жамоада жароҳат олишмади, аксинча, улар ўз клубларидан эски жароҳат билан келишганди.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика