Latest news

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  0 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  48 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  9 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

Сречко Катанец: "Ҳали ҳеч нарсага эришмадик" News

Сречко Катанец: "Ҳали ҳеч нарсага эришмадик"

Ўзбекистон терма жамоаси бугундан Эрон билан ўйинга тайёргарликни бошлади.

Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец машғулотлар олдидан футболчиларга мурожаат қилди. 

"Яна бир бор ғалаба билан табриклайман. Ҳали ҳеч нарсага эришмадик. Бу оддий 3 очко. Биринчи бўлимда қандай ўйнаганимизни биласизлар. Хатоларимиз бўлди. Тўғри, майдон фактори сабаб бўлиши мумкин. Лекин Эронга қарши бундай ўйнаб бўлмайди. Рақиб жиддий. Шунинг учун диққатни йўқотмаймиз. Дўстлар, таниш-билиш яхши. Лекин ҳар доим концентрацияни сақлаш, машғулотда ҳам борини бериб ишлаш керак. Ҳар бир машқни тезроқ бажаришга ҳаракат қилинг. Тезкор қарор, тезкор паслар зарур. 

Кўряпман, секин юрибсизлар. Ўйин пайтида секин ҳаракат қилиб бўлмайди, тезкор қарор қабул қилиш керак. Бу машғулотдан бошланади. Бошқа нарсани ўйламаймиз. Биламан ҳаммани ота-онаси бор. Лекин биз профессионалмиз. Диққат - эътиборни сақлаган ҳолда ишлаймиз. Ижобий натижага эришиш учун яхши имкониятга эгамиз. Биз Эронни ютамиз. Фақат бирдамлик билан, компакт ўйнаб бунга эришиш мумкин. Бироз диққатни йўқотсак, муаммо юзага келади", - деди Сречко Катанец.

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика